Андижонда аҳоли ҳамда ижтимоий соҳа объектларини кўмир билан таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар юзасидан пресс-тур ва матбуот анжумани ташкил этилди.

Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати ва “Кўмир таъминоти” МЖЧ Андижон филиали томонидан ташкил этилган пресс-тур доирасида оммавий ахборот воситалари, ахборот хизматлари вакиллари, блогерлар вилоятда истеъмолчиларни кўмир ёқилғиси билан таъминлаш борасида олиб борилаётган ишлар, Асака кўмир омборидаги иш жараёнлари билан танишди.  

Вилоятда 375 минг 911 та кўмир истеъмолчиси бўлиб, шундан 375 минг 440 таси аҳоли, 471 таси ижтимоий соҳа обектларидир. Уларга Андижон шаҳри, Андижон, Асака, Избоскан, Пахтаобод, Шаҳрихон, Қўрғонтепа ва Жалақудуқ туманларидаги мавжуд 8 та омборхона орқали кўмир етказиб берилмоқда.  

Иштирокчилар дастлаб “Кўмир таъминоти” МЖЧ Андижон филиалининг Асака кўмир омбори фаолияти билан яқиндан танишди.  

– Омборхонамиз Асака ва Марҳамат туманларидаги истеъмолчиларга хизмат кўрсатади, – дейди Асака кўмир омбори мудири Санжарбек Тоҳиржонов. –  Жорий йил куз-қиш мавсумида бугунги кунга қадар ана шу туманлардаги ижтимоий соҳа объектларига 5 минг 705 тонна, аҳолига эса 22 минг 455 тонна кўмир етказиб берилди. Кўмир етказиб бериш ишлари давом этмоқда.  

Шундан сўнг Ўзбекистон савдо-саноат палатаси Андижон вилояти ҳудудий бошқармасида бўлиб ўтган матбуот анжуманида мазкур йўналишда олиб борилаётган ишлар ҳақида иштирокчиларга кенг маълумотлар берилди.

–2023-2024 йиллар куз-қиш мавсумида вилоятдаги ижтимоий соҳа объектлари ҳамда аҳолига 242,1 минг тонна кўмир маҳсулоти етказиб берилиши режалаштирилган, – дейди “Кўмир таъминот” МЧЖ Андижон филиали раҳбари Азизбек Усмонов. –  Шундан 202,1 минг тоннаси аҳолига, 10,9 минг тоннаси ижтимоий соҳа объектларига, 30 минг тонна давлат- хусусий шерикчилик асосида объектларни иситиш фаолияти билан шуғулланаётган тадбиркорлик субъектларига етказиб берилиши белгиланган.

[gallery-15186]

Масъулларнинг таъкидлашича, ҳозирги кунга қадар 208,2 минг тонна кўмир тарқатилган. Жумладан, 171,6 минг тоннаси аҳолига, 10,2 минг тоннаси ижтимоий соҳа объектларига, 26,4 тоннаси тадбиркорлик субъектларига етказиб берилган. Айни кунда мавжуд омборларда 3 минг 144 тонна кўмир захираси мавжуд.

Анжуманда жорий йилда 1 тонна кўмир ижтимоий соҳа объектларига 431 минг 400 сўмдан, аҳолига 309 минг 800 сўмдан сотилаётганлиги, бугунги кунда кўмир етказиб бериш ишлари даволм этаётганлиги қайд этилди.  

Анжуманда кўмир таъминоти бўйича журналистларни қизиқтирган барча саволларга масъул ва мутасаддилар томонидан батафсил жавоблар қайтарилди.  

Ф. Убайдуллаев,

З. Умрзоқов (сурат), ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Андижонда кўмир таъминотида муаммо бўлмайди