Андижон вилоятида ердан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш, айниқса, қишлоқ хўжалиги ерларидан оқилона ва самарали фойдаланишни тарғиб этишга қаратилган кенг кўламли тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

Шунга қарамасдан вилоятда ердан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланмоқда. 

Кадастр агентлигининг Андижон вилояти бошқармаси тизимида жорий йилнинг ўтган даврида ер назорати тадбирлари давомида 679 та ҳолатда 53 гектар ер майдони ўзбошимчалик билан эгаллаб олинганлиги маълум бўлди.

Таҳлилларга кўра, ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган 53 гектар ер майдонининг 43,5 гектари қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларга, 5,8 гектари аҳоли пункти ерларига, 0,5 гектари саноат, транспорт, алоқа хўжалиги ерларига, 0,4 гектари ўрмон хўжалиги,  0,4 гектари сув фонди ерларига, 2,3 гектари эса захира ерларга тўғри келган.

Ҳудудий кадастр инспекторлари томонидан қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан тегишли тартибда тушунтиришлар олиб борилди. Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ерлар бўйича белгиланган тартибда баённомалар расмийлаштирилиб, уларни бартараф этиш бўйича зарур чоралар кўрилди.

Умуман, Андижон вилоятида 2022 йилда ер муносабатларига оид 4 миллиард сўмдан зиёд миқдордаги маъмурий жарималар қўлланилган.

Кадастр агентлиги вилоят бошқармаси ер ва кадастр назорати инспекторлари томонидан жорий йилнинг ўтган даври мобайнида Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг тегишли моддалари билан 3 минг 35 та ҳолатда маъмурий баённомалар расмийлаштирилиб, уларнинг 2 минг 8 таси бўйича 4 миллиард 978 миллион  400 минг сўм миқдорида маъмурий жарималар қўлланилди.

Ф. УБАЙДУЛЛАЕВ, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Андижонда 53 гектар ер майдони ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган