Кадастр агентлиги Андижон вилояти бошқармаси, унинг туман, шаҳар бўлимлари томонидан кадастр соҳасига оид қонун, фармон ва қарорлар ижросини таъминлаш, тизимда олиб борилаётган ишлар самарадорлигини ошириш, ерларнинг ҳисобини юритиш бўйича белгиланган ишлар олиб борилмоқда.

Вилоятда ердан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилиш, айниқса, қишлоқ хўжалиги ерларидан оқилона ва самарали фойдаланишни тарғиб этишга қаратилган кенг кўламли тарғибот ишлари олиб борилмоқда. Шунга қарамасдан вилоятда ердан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланмоқда.

Кадастр агентлигининг Андижон вилояти бошқармаси тизимида фаолият кўрсатаётган инспекторлар томонидан ўтказилган хатловлар натижасида жорий йилнинг 7 сентябрь ҳолатига 712 та ҳолатда жами 105,5 гектар ер майдони ўзбошимчалик билан эгаллаб олиниб, ноқонуний фойдаланиб келинаётганлиги аниқланди.

Таҳлил этилганида, ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган 105,5 гектар ер майдонининг 61,8 гектари экин экиладиган майдон, 14,1 гектари кўп йиллик дарахтзорлар ўрни ва 29,6 гектари бошқа турдаги ерларни ташкил этди.

Ер майдонларининг ўзбошимчалик билан эгаллаб олиниши билан боғлиқ 712 та қонунбузилиш ҳолатининг 82 таси ёки 2,9 гектар ер майдони билан боғлиқ ҳолат жойида бартараф этилди.  

Кадастр агентлиги вилоят бошқармаси мутасаддиларнинг маълум қилишича, қолган 102,6 гектар ер майдони билан боғлиқ 630 та ҳолатни бартараф этиш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Ф. УБАЙДУЛЛАЕВ, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Андижонда 105,5 гектар ер майдони ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган