Мамлакатимизда хотин-қизлар, хусусан, қийин турмуш шароитига тушиб қолган, турли тазйиқ ва зўравонликка учраган аёлларнинг ҳуқуқ ҳамда манфаатларини ҳимоя қилиш, уларни қўллаб-қувватлаш, муаммоларини ҳал этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Белгиланган режа асосида масъуллар, мутасадди ташкилотлар вакиллари ҳамкорлигида туман ва шаҳарларда хотин-қизлар жиноятчилиги, оилавий ажрим ёки ажрим ёқасидаги, нотинч оилаларнинг салмоғи кўп бўлган маҳаллаларда тушунтириш-тарғибот ишлари олиб борилди, мавжуд муаммоларни ҳал этиш чоралари кўрилди.  

Ўрганишлар, тадбирлар доирасида хотин-қизлар бандлигини таъминлаш, ажримларнинг олдини олиш, айниқса, оилавий ва бошқа турли тазйиқларга учраган, одам савдосидан азият чеккан аёлларнинг ҳуқуқ ҳамда манфаатлари, ижтимоий ҳимоясини кучайтириш, уларни одатий ҳаётга қайтариш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.  

– Вилоятдаги алоҳида гуруҳга кирувчи, яъни жазони ижро этиш муассасаларидан қайтган, пробация ҳисобида қайд этилган, оила-турмуш муносабатлари доирасида ҳуқуқбузарлик содир этган, турли салбий иллатлар гирдобига тушиб қолган, ҳуқуқбузарликлар содир этишга мойиллиги бор, ажрим ёқасида турган, шунингдек, тазйиқ ва зўравонликларга учраган хотин-қизлар билан тизимли ишлар олиб борилмоқда, – дейди Андижон вилояти ИИБ Ҳуқуқбузарлик профилактикаси бошқармаси муҳим ишлар бўйича инспектори, майор Ибодатхон Йўлдошева. – Жорий йилнинг ўтган 11 ойи давомида ана шу тоифадаги аёлларнинг 3 минг 185 нафарига ҳимоя ордери берилди ва бошқа ёрдамлар кўрсатилди. Ҳимоя ордерлари бериш орқали 3 минг 30 та оиладаги ижтимоий-маънавий муҳит яхшиланди, 1 минг 327 та оиладаги низолар бартараф этилди. Шунингдек, 1 минг 703 та ажрим ёқасидаги оила яраштирилди. Ҳимоя ордери билан белгиланган чекловларга риоя қилмаслик бўйича 176 та ҳолат аниқланиб, бунга йўл қўйган 103 нафар шахс маъмурий жавобгарликка тортилди.  

Вилоятда турли тазйиқ ва зўравонликларга учраган, умуман, алоҳида кўмакка муҳтож хотин-қизларнинг ҳимоясини таъминлашга қаратилган юқоридаги каби ишлар изчил ва тизимли равишда олиб борилмоқда.  

Фахриддин Убайдуллаев,  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Андижонда 3 минг 185 нафар аёлга ҳимоя ордери берилди