Андижонда “Ўзбекистон тасвирий ва амалий санъатини янада ривожлантиришда Андижон мактабининг ўрни” мавзусида икки кунлик республика семинари бўлиб ўтди.

Семинарда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги, Ўзбекистон Бадиий академияси мутасадди ва мутахассислари, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлардаги ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатлари директорлари, директор ўринбосарлари, юртимиздаги қатор олий ўқув юртларининг тасвирий ва амалий санъат йўналиши ўқитувчилари, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.  

Тадбир Избоскан туманидаги Тўрткўл қишлоғида жойлашган Андижон ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернатида бўлиб ўтди. Унда сўз олган Ўзбекистон Маданият вазирлиги Маданият таълим маркази раҳбари ўринбосари Мирзоҳид Қурбонов ва бошқалар томонидан мамлакатимизда тасвирий ва амалий санъат йўналишидаги миллий анъаналарни ривожлантириш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилаётганлиги таъкидланди.    

Юртимиз тасвирий ва амалий санъатини ривожлантиришда Андижон мактабининг, вилоятда тарбияланаётган ижодкорлар, мутахассисларнинг алоҳида ўрни бор. Президентимиз жорий йил 15-16 апрель кунлари Андижон вилоятига ташрифи чоғида янги номланган Бобур шаҳрида ҳар йили рассомлар фестивалини ўтказиш таклифини илгари сурганлиги ҳам ана шу эътирофнинг тасдиғидир.  

Семинарнинг очилиш тадбирида Андижон ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати ўқувчилари томонидан концерт дастури, ўқитувчи ва ўқувчиларнинг “Миллий либослар – қадрият акси” деб номланган либослар кўргазмаси намойиш этилди.  

Ватанимиз тинчлиги, она юрт, ижодни тараннум этувчи рақс, куй ва қўшиқлар, саҳна кўринишлари семинар иштирокчилари ҳамда меҳмонларида унутилмас таассурот қолдирди.  

Айни кунда графика рассоми, лакли миниатюра рассоми, наққошлик бўйича уста-рассом, маҳобатли ранг-тасвир рассоми сингари 14 та ихтисослик йўналиши бўйича 365 нафар ўқувчи таҳсил олаётган Ўзбекистон Бадиий академияси тасарруфидаги Андижон ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати республикамизнинг мазкур йўналишдаги мактаблари орасида энг илғорлардан бири ҳисобланади.  

[gallery-23145]

– Мактабимизда ўқувчиларнинг ҳар бир йўналиш бўйича назарий ва амалий билим олиши учун барча шароитлар яратилган, – дейди мактаб-интернат директори Абдурафуқ Раҳимов. – Хусусан, замонавий устахоналар ташкил этилган.  

Жамоамизнинг эришаётган ютуқлари ҳам салмоқли. Кўплаб ўқувчиларимиз республика ҳамда халқаро танловларда ғолиб ва совриндорлар қаторидан жой олмоқда.

Ўтказилаётган семинардан кўзланган асосий мақсад ҳам мактабимиздаги илғор тажриба, иш услублари, умуман, Андижон тажрибасини ўрганиш ва оммалаштиришдан иборат.  

Дастлаб иштирокчилар мактаб-интернатнинг ганч ўймакорлиги йўналиши ўқувчи ва ўқитувчиларининг “Нақшинкор замин” деб номланган кўргазмасини кўздан кечирди.

Шундан сўнг иштирокчилар гуруҳларга бўлинган ҳолда мактаб-интернат ўқитувчилари М.Қодировнинг “Нақш композицияси: ўйиш ва пардозлаш”, М.Жумашевнинг “Гуллар иштирокида натюрморт”, Ж.Қўчқоровнинг “Миниатюра санъатида ижодий жараённинг ўрни” мавзуларидаги маҳорат дарслари билан танишди.  

– Республика семинари самарали ўтмоқда, – дейди Хоразм вилояти ихтисослашган санъат мактаб-интернати директори Қурбонбой Бекжонов. – Ҳақиқатдан ҳам Андижон мактабида иқтидорли ёшлар жуда кўп эканлигига, салоҳиятли, ўз йўналишида катта тажрибага эга устозлар фаолият олиб бораётганлигига гувоҳ бўлдик. Очиғи, андижонлик ҳамкасбларимиздан ўрганадиган жиҳатларимиз кўп экан.  

Семинар доирасида илғор тажриба, ўзига хос иш услубларини имкон қадар кенгрок ўрганишга, келгусида ўзимиз иш олиб бораётган мактабларда жорий этишга ҳаракат қиламиз.  

Шунингдек, семинар давомида бадиий гилам ва гобелен тўқиш, ганч ўймакорлиги, бадиий кулолчилик йўналишларида ҳам маҳорат дарслари ўтказилди.  

Шундан сўнг мазкур мактабнинг собиқ ўқувчилари, Ўзбекистон Бадиий академияси ҳузуридаги Рассомлик маҳорат устахонаси стажёр-тадқиқотчилари Ж.Абдуллаев, У.Алимов томонидан ўтказилган маҳорат дарслари қизиқарли ўтди.  

Мактаб ҳовлисида ташкил этилган “Ришта” деб номланган ижодий кўргазмада мактаб-интернат ўқитувчи ва ўқувчиларининг тасвирий ҳамда амалий санъат йўналишидаги ижодий ишлари намойиш этилди.  

Семинарнинг иккинчи кунида иштирокчилар Андижон вилояти тарихи ва маданияти давлат музейида Ўзбекистон Бадиий академияси Бадиий ижодкорлар уюшмаси Андижон вилоят бўлими аъзоларининг ижодий кўргазмаси билан танишди.  

Бир сўз билан айтганда, иштирокчиларнинг билим, маҳорат ва тажрибасини бойитишга, Андижондаги  илғор иш услублари, тажрибаларни оммалаштиришга хизмат қилган мазкур семинар самарали ўтди.  

Якунда семинар иштирокчилари Андижон шаҳридаги “Боғи Бобур”да ҳамда Андижон шаҳрининг бошқа диққатга сазовор жойларида бўлди. 

<iframe width="560" height="315" src="https://www.youtube.com/embed/BDQibLJPkJ0?si=H0kqm5zo9jnDTQFM" title="YouTube video player" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe> 

Ф. Убайдуллаев, З. Умрзоқов (сурат), ЎзА мухбирлари

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Андижон тасвирий ва амалий санъат мактабининг илғор тажрибалари ўрганилди