Амстердам ҳокимлиги туризмга қаршими?
Амстердам ҳукумати оммавий туризмга қарши кураш доирасида бундан буён шаҳарда янги меҳмонхона қурилишига рухсат бермайди. Шаҳар мэрияси шундай қарорга келган.
– Амстердамда янги меҳмонхонага рухсат йўқ, – дейилган маъмурият сайтидаги ахборотда. – Биз шаҳар аҳоли ва меҳмонлар яшаши учун яроқли ҳолда сақланишини истаймиз. Бундан буён Амстердамда эски меҳмонхона ёпилиб, қурилажак мажмуа аввалгисидан зўр, янада замонавий ва экологик тоза бўлсагина қурилишга рухсат берилади.
Аввалроқ ҳокимлик томонидан 2024 йил сайёҳлик солиғи оширилиши режалаштирилаётгани маълум қилинганди. Шунингдек, шаҳар портларига тўхтайдиган саёҳат кемалари йўловчилари учун ҳам солиқни ошириш кўзда тутилган. Маҳаллий расмийлар фикрича, ушбу чоралар Амстердамда “ҳаддан зиёд туризм”га қарши олиб борилаётган курашда ёрдам беради.