“Амирсой”га олиб борувчи йўлда тупроқ кўчди
Айни дамда меъёридан кўп ёғингарчилик ёғиши натижасида "Амирсой" тоғ-чанғи курортига олиб борувчи автомобиль йўлида тупроқ кўчиши содир бўлиб, йўл қатнов қисмида ҳаракат вақтинчалик тўхтатилди.
Тошкент вилояти Бўстонлиқ туман Фавқулодда вазиятлар бўлими ва туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси ходимлари томонидан вужудга келган ноқулайликларни зудлик билан бартараф этиш чоралари кўрилмоқда.
ЎзА