Амир Темур тарихини ўрганишда янгича ёндашув (+видео)
“9 апрель - Амир Темур таваллуди куни” муносабати билан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида мазкур санага бағишланган қатор тадбирлар ташкил этилди. Дастлаб бироз мушак ёзди машғулотларидан сўнг, югуриш марафони, сўнгра бадий қисмида ўтказилган анжуманда соҳибқирон даврининг адабий муҳити, буюк саркарда Амир Темурнинг жасорати, мамлакатимиз тарихида тутган ўрни ва аҳамияти ҳақида сўз борди.
Талабаларга сўнгги йилларда бобокалонимизнинг бизга қолдирган улкан мероси, ўгитлари, буюк ғалабалари ҳақидаги видеофильмлар, кўрсатувлар намойиш қилинди. Темуршунос устозларнинг Амир Темур тарихи ва унинг ворислари қолдирган улкан мероси ҳақидаги маърузалари кўпчиликнинг эътиборини тортди.
Бундан ташқари, талабалар ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйини ҳамда пазандачилик танлови ташкил этилиб, ёшларнинг билим даражаси, ижодий ёндашуви ва иқтидорлари синовдан ўтди.
Мазкур ташаббуслар ёшларнинг ҳар томонлама камол топиши, уларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш ҳамда соғлом турмуш тарзини тарғиб этишда муҳим аҳамият касб этади.
Албатта бугунги кунда халқимиз, айниқса ёшларимиз китоблар, ижтимоий тармоқлар орқали Амир Темур ва темурийзода шаҳзодалар ҳақида жуда кўп маълумотга эга. Бироқ ана шундай жонли мулоқотлар, савол-жавоблар тарихни янада чуқурроқ ўрганишга, ёшларда Ватанпарварлик ҳисларини кучайтиришга хизмат қилади.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/Wv1_YBeavek" title="Amir Temur tarixini o‘rganishda yangicha yondoshuv" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>Санжар Тошпўлатов, Улуғбек Тўхтаев, ЎзА