Алишер Навоий ўзининг ўлмас асарлари билан ўзбек халқ классик адабиётини жаҳон адабиёти ва умумбашар маданияти миқёсига олиб чиққан буюк шоирдир.

Мамлакатимизда улуғ алломаларимизнинг маънавий меросини ўрганиш, айниқса, ёшлар ўртасида кенг тарғиб этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, китобхонликни кенг оммалаштириш, одамлар дарду ташвиши билан яшаш, ҳаётимизни янада фаровон этиш борасидаги кенг қамровли ислоҳотларда буюк алломаларимизнинг бой маънавий меросини ўрганиш, асарларининг моҳиятини содда, равон тарзда ёшларга етказиш бўйича амалий ишлар қилинмоқда.

Навоийнинг халқ қалбидаги сиймоси, унинг обрўси, унга бўлган ҳурмат ва эътиқод аллома асарларининг тарғиби ва ташвиқидаги бирламчи қадам, асосий тамал тоши бўлмоғи керак. Зотан, буюк мутафаккирнинг ҳаёти ва ижодини ўрганиш юксак маънавиятни шакллантиришнинг муносиб омилидир.

Алишер Навоий ўзининг пурҳикмат асарлари, сермазмун ҳаёт йўли, бетакрор илмий ва ижодий мероси билан жаҳон адабиёти, илм-фани ривожига муносиб ҳисса қўшган. Ушбу ижод намуналари асрлар оша башариятга эзгулик ва камолотдан сабоқ бериб келмоқда.

Алишер Навоий бугун ўзбек халқи учун миллий ифтихор рамзига, адабий, маънавий камолот тимсолига айланган. Халқимиз улуғ бобокалонимизнинг бебаҳо меросини ҳамиша севиб эъзозлайди.

Тадбир давомида шоир ҳайкали пойига гуллар қўйилди.

<iframe width="1366" height="657" src="https://www.youtube.com/embed/bbtmuGdDE-w" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture" allowfullscreen></iframe>

Барно Мелиқулова, Ёқубжон Мелибоев(видео), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Алишер Навоий ҳайкали пойига гуллар қўйилди (видео)