Алиментларни олдиндан тўлаш тартиби жойларда тушунтириб борилаётгани натижасида алимент тўловларини олдиндан тўлаш истагини билдираётган оталар сони ортиб бормоқда.

Ҳазорасп туманида истиқомат қилувчи Р.С. уч нафар фарзандлари учун алимент тўлаб келаётган эди.

Амалдаги тартибга кўра, суднинг ижро ҳужжатига биноан қарздорнинг мамлакат ҳудудидан четга чиқиш ҳуқуқлари вақтинча чекланган.

Олдиндан, энг ками беш йил муддат учун алимент тўлаш мумкинлиги Бюро ходимлари томонидан тушунтирилгач, Р.С. фарзандлари учун беш йиллик алимент пулларини тўлаб берди.

2030 йилга қадар ҳисобланган 215,8 млн. сўм миқдоридаги алимент пуллари ундирувчининг фойдасига ундирилиши таъминланди.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Алимент учун 215 миллион сўм олдиндан тўлаб берилди