Ал-Нинё 2027 йил баҳоригача 370 000 кишининг ҳаётига зомин бўлиши мумкин
Янги илмий ҳисоб-китобга кўра, кейинги олти ой ичида бутун дунё бўйлаб тахминан 373 000 киши иссиқлик тўлқини таъсирида ҳалок бўлиши мумкин. Африка ва Осиё мамлакатлари Ал-Нинё иқлим ҳодисасидан энг кўп зарар кўриши тахмин қилинган.
Чикаго университети иқлим тадқиқоти лабораторияси иқлимшунослари 2026 йил октябрь ва 2027 йил март ойлари оралиғидаги Ал-Нинё ҳодисаси пайти ҳарорат кўтарилишига нисбатан эҳтимолий энг заиф минтақалар харитасини яратди.
Айни фараз об-ҳаво ҳодисаси Тинч океанига ўтиб, анча кучайганда юзага чиқди. Олимлар фикрича, бу галги қайд этилган ҳолат энг кучли ҳодисалардан бири бўлади.
Ал-Нинё тахминан ҳар 2-7 йилда бир содир бўладиган табиий ҳодиса бўлиб, марказий ва шарқий Тинч океанида ғайри табиий юқори денгиз ҳарорати билан тавсифланади. Мазкур ҳодиса дунёнинг бошқа минтақаларидаги ёғингарчилик ва ҳароратга ҳам таъсир қилиши мумкин.
С.Раҳимов, ЎзА