Шу кунларда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги ташаббуси билан республика миқёсида "Китобсевар миллат" шиори остидаги IV республика «Китобхонлик ҳафталиги» ўтказилмоқда.

Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида академик, ҳуқуқшунос олим Акмал Саидов томонидан нашрга тайёрланган “Лев Толстой ҳикматлари” китобининг тақдимоти бўлиб ўтди.

Тадбирда Лев Толстой асарларини ўзбек тилига ўгирган  таржимонлар, адабиётшунос олимлар, педагоглар, талабалар, журналистлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Маълумки, атоқли ҳуқуқшунос олим ва жамоат арбоби Акмал Саидов миллий адабиётимиз, она тилимизнинг  билимдони, жонкуяри саналади. Унинг тарихий шахслар, жаҳон файласуфларига оид асарлари адабиётшунослар, китобхонлар томонидан доим катта қизиқиш билан кутиб олинган.

Тақдимот тадбирида Ўзбекистон Қаҳрамони, устоз адабиётшунос олим Иброҳим Ғафуров, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раисининг ижодий масалалар бўйича биринчи ўринбосари Минҳожиддин Мирзо, "Шарқ Юлдузи" ва "Звезда Востока" нашрларининг бош муҳаррири Сирожиддин Рауф ва бошқалар Лев Толстойнинг беқиёс асарлари ҳақида гапирди.

Насиҳат ва танбеҳ, фавқулодда ўхшатиш ва ноодатий ёндашув руҳидаги ушбу ҳикматлар зукко китобхонни беэътибор қолдирмаслиги эътироф этилди.  

Қайд этилишича, ушбу нашрда Хитой фалсафий мактабининг асосчиларидан бири, донишманд Лао Цзенинг Лев Толстой томонидан сараланган ҳикматлари ҳам китобхонларга ҳавола этилган.  

Шу билан бирга Толстой ҳаёти ва ижодий фаолиятининг асосий саналари, шу билан бирга ёзувчининг ўзбек тилига таржима қилинган асарлари рўйхати хронологик тартибда келтирилган.

“Лев Толстой ҳикматлари” китобида Толстойнинг ҳозирга қадар ўзбек тилига таржима қилинган барча асарларидан саралаб олинган афоризмлар жамланган. Ҳар бир бадиий асар ҳамда унинг таржимони тўғрисида мухтасар маълумот берилган.

Китоб "Янги аср авлоди" нашриётида уч минг тиражда чоп этилган.  

Н.Усмонова, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Акмал Саидовнинг "Лев Толстой ҳикматлари" китобининг тақдимоти ўтказилди