Аҳолининг жонли ижрога бўлган эҳтиёжини қондириш ва уларнинг истеъмолчи сифатидаги ҳуқуқларини ҳимоя қилиш долзарб масала ҳисобланади. Чунки, концертларда фонограммадан фойдаланиш кўпайиб кетгани ҳеч кимга сир эмас. 

2025 йил 12 мартда кучга кирган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига жонли ижро санъатини янада ривожлантиришга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги қонун нафақат аҳолининг жонли ижрода қўшиқ эшитишига, балки шу йўлда куйловчи  санъаткорлар манфаатини таъминлашга ҳам хизмат қилади.   

– Қонун билан “Маданий фаолият ва маданият ташкилотлари тўғрисида”, “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”, “Реклама тўғрисида”ги қонунларга ўзгартиришлар киритилди, – деди Сенатнинг Ёшлар, хотин-қизлар, маданият ва спорт масалалари қўмитаси раиси Орзигул Қозихонова. – Янги меъёрлар билан концерт-томоша тадбирларини ташкил этиш самарадорлигини ошириш, жонли ижро санъатини ривожлантириш, истеъдодли ижрочиларни қўллаб-қувватлаш, жонли ижрони рағбатлантиришга оид механизмлар жорий этилди. 

Жумладан, “Маданий фаолият ва маданият ташкилотлари тўғрисида”ги қонунга киритилаётган қўшимчаларга кўра, Маданият вазирлигининг жонли ижро санъатини ривожлантириш йўналишидаги ваколатлари кенгайтирилди. 

Эндиликда вазирлик жонли ижрони тарғиб қилиб, жонли ижро этиш орқали миллий санъат ва маданиятнинг нуфузини оширишга хизмат қилаётган санъаткорларни, ижодкорларни ҳамда ижрочиларни қўллаб-қувватлаш юзасидан таклифлар ишлаб чиқади. 

Давлат маданий концерт-томоша тадбирларини ташкил этиш ва ўтказишда жонли ижро ва фонограммадан фойдаланиш даражасини ҳамда усулларини белгилайди. 

Концерт-томоша тадбирларида фонограммалардан ва муаллифлик асарларидан фойдаланишда ижрочилар томонидан амалдаги қонунчиликка риоя этилиши юзасидан мониторинг юритади. 

Мусиқа санъатини ҳар томонлама ривожлантириш, концерт-томоша тадбирларини юқори савияда ташкил этиш, ижрочиларга ўз салоҳиятини тўлақонли намойиш этиши учун шарт-шароитлар яратиш мақсадида ўз концерт дастурларини жонли ижро усулида амалга оширувчи хонандалар, созандалар ва бошқа ижрочилар фаолиятини рағбатлантириш бўйича чора-тадбирларни амалга оширади. 

Мамлакатимизда маданият сиёсатини олиб борувчи органга бундай қўшимча ваколатларнинг берилиши юртимизда жонли ижро санъатини янада ривожлантириш борасидаги муҳим ислоҳотлардан бири бўлди. 

Бундан ташқари, қонун билан концерт-томоша тадбирларида мусиқали ва бошқа асарларни ижро этишда фонограммадан фойдаланиш даражасига қараб, ижрочилар ўз асарини 3 хил усулда ижро этиши мумкинлиги белгиланди. 

Яъни, жонли ижро – мусиқали ёки бошқа асар барча ижрочилар  томонидан рақамли ёки аналог ахборот ташувчилардаги олдиндан ёзиб олинган аудиоёзувлардан фойдаланмаган ҳолда, ўз овози билан куйланади ёки ўқилади. Шунингдек, мусиқий асбобларда ижро этиш йўли билан реал вақт режимида, фонограммадан қисман фойдаланилган ҳолда – мусиқали ёки бошқа асар товуш элементларининг бир қисми олдиндан ёзиб олинган аудиоёзувлардан фойдаланган ҳолда,  фонограммадан фойдаланган ҳолда – мусиқали ёки бошқа асарнинг барча товуш элементлари олдиндан ёзиб олинган аудиоёзувлардан фойдаланилган ҳолда амалга оширилади. 

Мазкур тартиб ташкил этиладиган концерт-томоша тадбирларида фонограммадан фойдаланишнинг аниқ мезонлари белгиланишига асос яратди. Бу аҳоли эҳтиёжидан келиб чиқиб, хизмат кўрсатиш сифатининг яхшиланишига хизмат қилади. Бошқачароқ айтганда, томошабин маданий хордиқ чиқариш мақсадида бораётган концертда фонограммадан қай даражада фойдаланилаётгани ҳақида билиш имкониятига эга бўлади. 

Қонун билан “Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонуннинг 6-моддасига киритилган қўшимчага кўра, концерт-томоша тадбирининг дастурида ижрочилар ва асар муаллифлари тўғрисидаги маълумотлар кўрсатилиши шартлиги белгиланди. 

Мазкур норма ўз навбатида концерт-томоша соҳасида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилишдаги яна бир муҳим қадам десак, тўғри бўлади. 

Қонуннинг яна бир муҳим жиҳати – “Реклама тўғрисида”ги қонунга концерт-томоша тадбирларида фонограммадан фойдаланиш даражаси ҳақида ахборот бериш тартибини белгиловчи ўзгартиришлар киритилганидир. 

Хусусан, ташқи реклама орқали жойлаштириладиган концерт-томоша тадбири рекламасида фонограммадан фойдаланиш даражаси тўғрисидаги ахборот умумий реклама майдонининг камида ўн фоизини ташкил этиши керак.

Концерт-томоша тадбири ташкилотчилари бевосита томоша бошланишидан олдин фонограммадан фойдаланиш даражаси тўғрисидаги ахборотни ўз ичига олган аудиохабар тарқатилишини таъминлаши шарт. 

Қонун жонли ижро санъатини ривожлантиришга, истеъдодли ижрочиларни қўллаб-қувватлашга хизмат қилади.

Норгул Абдураимова,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Аҳолининг жонли ижрода қўшиқ эшитишига бўлган ҳуқуқи ҳимоя қилинади