Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарори

Аҳолининг руҳий саломатлигини муҳофаза қилиш хизматини такомиллаштириш, руҳий ҳолат бузилишларини эрта аниқлаш, уларга ташхис қўйиш, руҳий ҳолати бузилган шахсларни даволаш сифатини ошириш, соҳада самарали бошқарув тизимини жорий этиш, илм-фанни ривожлантириш, кадрлар салоҳиятини юксалтириш ва психиатрия муассасаларининг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, аҳолига ўз вақтида психиатрия ёрдами кўрсатилишини ташкил этиш мақсадида:

1. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг аҳоли руҳий саломатлигини муҳофаза қилиш хизматини тубдан такомиллаштириш тўғрисидаги қуйидаги таклифлари маъқуллансин:

ихтисослаштирилган психиатрия ва наркология ёрдамини кўрсатишнинг ягона вертикал бошқарув тизимини жорий этиш;

бирламчи бўғин тиббиёт муассасаларига руҳий саломатликни муҳофаза қилиш хизматларини интеграция қилиш;

руҳий ҳолати бузилган шахсларни дори воситалари билан эҳтиёжга кўра тўлиқ таъминлаш;

аҳоли, айниқса, болалар ва ўсмир ёшларнинг руҳий саломатлигини мустаҳкамлаш;

кадрлар тайёрлаш тизимини такомиллаштириш, мутахассисларни муносиб рағбатлантириш ва самарали меҳнати учун қўшимча шароитлар яратиш;

психиатрия муассасаларининг моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш.

2. Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2023 йил 1 июлдан бошлаб Республика ихтисослаштирилган наркология илмий-амалий тиббиёт марказини, амалдаги молиялаштириш тартибини сақлаб қолган ҳолда, Республика ихтисослаштирилган руҳий саломатлик илмий-амалий тиббиёт марказига (кейинги ўринларда – Марказ) айлантириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

Белгилаб қўйилсинки:

а) Марказ:

ихтисослаштирилган психиатрик, тиббий-психологик ва наркологик ёрдам кўрсатишни йўлга қўяди, ушбу йўналишларда юқори технологик моддий база ва илмий мактабни шакллантиради;

руҳий саломатликни таъминлаш йўналишидаги ишларни соғлиқни сақлашнинг барча даражаларида мувофиқлаштиради ва назорат қилади;

б) ҳудудлардаги руҳий ва наркология касалликлари шифохоналари ва диспансерлари Марказнинг ҳудудий ташкилий-методик бўлинмалари ҳисобланади;

Марказ, унинг Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги ҳудудий бўлинмалари тиббиёт олий, профессионал ва ўрта махсус таълим муассасаларининг тегишли кафедралари учун асосий клиник база сифатида фаолият юритади.

3. 2023 йил 1 августдан бошлаб:

туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникаларида Аҳолининг соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш марказининг туман (шаҳар) бўлинмалари штатларини қисқартириш ҳисобидан – тиббий психолог;

стационар ўринга эга бўлмаган руҳий-асаб касалликлари диспансерлари ва таркибида диспансер мавжуд бўлган руҳий касалликлар шифохоналаридасуицидолог;

стационар ўринга эга бўлган руҳий-асаб касалликлари диспансерлари ва руҳий касалликлар шифохоналарида – амалдаги штатлар доирасида қабул бўлими шифокори, навбатчи психиатр, тиббий психолог ёки психотерапевт штатлари жорий этилсин.

4. Бирламчи бўғин тиббиёт муассасаларида 2023 йил якунига қадар қуйидагиларни назарда тутувчи Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг руҳий ҳолат бузилишларида ёрдам кўрсатиш бўйича ҳаракатлар дастури амалиётга жорий қилинсин:

руҳий ҳолат бузилишини тиббиётнинг бирламчи бўғинининг ўзида эрта аниқлаш ва даволаш чораларини кўриш;

бирламчи бўғин тиббиёт муассасалари шифокорлари ва бошқа тиббиёт ходимларининг руҳий ҳолати бузилган шахсларни клиник баҳолаш, даволаш ва кузатиб бориш бўйича кўникмаларини ривожлантириш ва билимларини ошириш.

5. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда ўқувчиларда ўзини ўзи бошқариш, мураккаб ҳаётий вазиятларни енгиб ўтиш кўникмаларини шакллантириш, депрессия, хавотирли ҳолатлар ва суицидларнинг олдини олиш бўйича махсус ижтимоий-эмоционал ўқув соатларини (Social Emotional Learning, SEL) умумий ўрта таълим муассасаларида мактаб дастуридаги мавжуд фанлар ва дарсдан ташқари жараёнлар доирасида йўлга қўйсин.

6. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ:

2023 йил 1 сентябрдан бошлаб тиббиёт ходимларини “психиатрия”, “суд психиатрияси”, “тиббий психология” ва “наркология” йўналишлари бўйича қайта тайёрлаш курсларида ўқитиш харажатлари Иқтидорли ва малакали тиббиёт мутахассисларини қўллаб-қувватлаш ҳамда тиббиёт муассасаларига жалб қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади;

2023/2024 ўқув йилидан бошлаб “Психиатрия”,Тиббий психология” ва “Наркология” клиник ординатура ва магистратура мутахассисликларига қабул фақат давлат гранти асосида умумий қабул параметрлари доирасида амалга оширилади ҳамда қабул кўрсаткичлари ушбу мутахассисликларга бўлган ҳақиқий эҳтиёжни ўрганиш асосида шакллантирилади.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги 2023-2024 йилларда Иқтидорли ва малакали тиббиёт мутахассисларини қўллаб-қувватлаш ҳамда тиббиёт муассасаларига жалб қилиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан камида 40 нафар соҳа мутахассисларини нуфузли хорижий тиббиёт муассасалари ҳамда марказларига малака ошириш ва стажировка ўташ учун юбориш чораларини кўрсин.

7. 2023 йил 1 июлдан бошлаб туман (шаҳар) кўп тармоқли марказий поликлиникаларида фаолият юритаётган психиатр ҳамда психиатрия даволаш муассасаларида фаолият юритаётган психиатр, тиббий психолог, психотерапевт ҳамда суицидологларнинг лавозим маошига устама миқдори 25 фоиздан 50 фоизга оширилсин.

8. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги:

Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда амбулатория шароитида даволаниш учун руҳий ҳолати бузилган шахсларни имтиёзли асосда дори воситалари билан таъминлашга 2023 йилда қўшимча 10 миллиард сўм маблағ ажратсин, 2024 йилдан бошлаб эса Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда Соғлиқни сақлаш вазирлигининг асосланган ҳисоб-китобларига асосан зарур маблағларни назарда тутсин;

ушбу қарорда белгиланган тадбирларни амалга ошириш билан боғлиқ харажатларни 2023 йилда соғлиқни сақлаш билан боғлиқ бошқа тадбирлар учун харажатларга кўзда тутилган маблағлар ҳисобидан ҳамда 2024 йилдан бошлаб Давлат бюджети параметрларида маблағлар ажратилишини назарда тутсин.

9. Қуйидагилар:

2023-2024 йилларда аҳолининг руҳий саломатлигини муҳофаза қилиш хизматини ривожлантириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури 1-иловага мувофиқ;

2023-2024 йилларда психиатрия муассасаларини тиббий ускуналар билан жиҳозлаш дастури 2-иловага мувофиқ;

Болаларнинг руҳий саломатлигини мустаҳкамлаш ва болалар психоневрологик хизматини такомиллаштириш чора-тадбирлари 3-иловага мувофиқ;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри болалар кўп тармоқли тиббиёт марказлари ҳамда туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари учун зарур ташхислаш ва нейрореабилитация асбоб-ускуналарининг намунавий рўйхати 4-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

10. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига 5-иловага мувофиқ қўшимчалар киритилсин.

11. Соғлиқни сақлаш вазирлиги икки ой муддатда манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

12. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсий жавобгар этиб соғлиқни сақлаш вазири А.Ш.Иноятов белгилансин.

13. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А.Н.Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчисининг биринчи ўринбосари Л.Н.Туйчиев зиммасига юклансин.

Ўзбекистон Республикаси

           Президенти                                                                                                          Ш.МИРЗИЁЕВ

Тошкент шаҳри, 

2023 йил 19 июнь 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Аҳолининг руҳий саломатлигини муҳофаза қилиш хизматини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида