Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 12 декабрдаги «Кўчмас мулк объекти кадастр паспортининг янги намунасини босқичма-босқич жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» ги қарори ижроси доирасида Давлат хизматлари марказлари томонидан фуқароларга кўчмас мулк объектига бўлган мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқлар вужудга келган, бошқа шахсга ўтган, бекор бўлган ёки кўчмас мулк объектининг ҳуқуқий ҳолати ўзгарганини тасдиқлаш юзасидан янги намунадаги кадастр паспорти берилмоқда.

Тошкент вилояти Давлат хизматлари марказлари томонидан ҳам аҳолига кўчмас мулк объекти кадастр паспортининг янги кўринишдаги намунасини бериш йўлга қўйилган. Хусусан, Чиноз туман Давлат хизматлари маркази томонидан Шаҳло Атаметова ва Роза Акромоваларга янги намунадаги кўчмас мулк объектининг кадастр паспорти топширилди.   

– Авваллари кадастр паспорти билан боғлиқ кўплаб муаммолар юзага келарди, – дейди Чиноз тумани Давлат хизматлари маркази директори Муроджон Иброҳимов. – Смарт карта шаклидаги кадастр паспортида кўплаб қулайликлар бор. Масалан, барча кадастр маълумотлари бир жойда, ягона маълумотлар базасида сақланади. Ундаги маълумотлар онлайн равишда базага уланган ҳолда кўрилади. Агар смарт карта йўқолиб қолса ёки яроқсиз ҳолга келса картани масофадан туриб блоклаш мумкин. Шунингдек, унга уй-жойнинг географик майдони ва чегараси тўғрисидаги маълумотлар ҳам киритилган. 

Кўпчилик учун яна бир муҳим қулайлиги кадастр паспортида QR-код тизими мавжуд. Энди мулк эгалари ваколатли ташкилотларга мурожаат қилмасдан “QR scanner” мобил иловаси орқали ҳам  кўчмас мулк тўғрисидаги барча маълумотларни олиши мумкин. Ўтган бир ой давомида Тошкент вилоятининг барча туман ва шаҳар давлат хизматлари марказлари томонидан аҳолига 200 га яқин янги намунадаги кадастр паспорти, яъни смарт карталар берилди. 

А.Мусаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Аҳолига смарт карта шаклидаги кадастр паспортлари берилмоқда