Фарзанд дунёга келса, табиийки ҳар бир оилада кўтаринки кайфиятда, қувончли ва унутилмас воқеа сифатида кутиб олинади.

 Айниқса, туғилажак чақалоқлар бир йўла эгиз бўлиб таваллуд топса, ота-онасига олам-олам шодлик бағишлаши табиий.

Қутлуғ Рамазон ойи кунларида Наманган вилоятидаги шаҳар туғруқ комплексида бир йўла уч паҳлавон туғилди. Ўғил болаларни дунёга келтирган аёл Косонсой туманидаги Чиндовул маҳалласида истиқомат қилувчи 27 ёшли аёл Муҳайё Муродуллаева ўз оила аъзоларига қўшалоқ хурсандчилик ҳадя этди. Бу туғруқдан аввал, 27 ёшли аёлнинг фарзандлари икки нафар эди, уларнинг сони беш нафарга етди.

Наманган шаҳар туғруқ комплексининг бош шифокори Дилбар Ибрагимованинг ЎзА мухбирига маълум қилишича, чақалоқларнинг биринчи ва иккинчиси 2400 гр, кенжатойи эса 2000 гр. вазнда таваллуд топган. Уч эгиз паҳлавонларнинг саломатлиги ҳозирда барқарор ва тетик. Аҳмадалиевлар сулоласини давом эттирадиган гўдакларга Муҳаммад Содиқ, Муҳаммад Али, Муҳаммад Юсуф деб исмлар қўйилган.

Ота-онасига шодлик келтирган эгизаклар, келажакда юртимиз равнақи йўлида садоқат билан хизмат қиладиган заковатли фарзандлар бўлиб камол топишига тилакдошимиз.

Оқилхон Дадабоев, ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Аҳмадалиевлар оиласида эгизаклар учта ўғил туғилди