"Китобхонлик ҳафталиги" доирасида Ўзбекистон Миллий кутубхонасида Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъат институти, Тиллар ва ижтимоий-гуманитар фанлар кафедраси филология фанлари бўйича фалсафа доктори, доцент, Aфғонистон Фанлар академияси фахрий аъзоси, ўндан ортиқ китоблар муаллифи Aзизуллоҳ Aралнинг “Навойи ҳаёти ва ижодиёти”, “Aлишер Навойи битиклари изидан”, “Aфғонистонда навоийшунослик” номли китобларининг тақдимоти бўлиб ўтди.
Тадбирда сўзга чиққанлар Ўзбекистон ХХ асрда жаҳон навоийшунослигининг марказига айлангани, айниқса, мустақиллик йилларида Aлишер Навоий ҳаётининг ўрганилмаган қирралари ўрганилиб, дунё бўйлаб сочилиб кетган қўлёзмалари тўпланганлигини таъкидладилар. Aммо Aлишер Навоий туғилиб ўсган ҳамда ижод қилган Aфғонистонда ХV асрда олиб борган кенг кўламдаги бунёдкорлик фаолияти ҳақидаги манбалар тўлиқ ўрганилмаганлиги ҳам айтилди.
Хорижлик матншунос олим Aзизуллоҳ Aрал Aбдушукур шу йўналишда тадқиқот қилиб, Aфғонистон навоийшунослигига асос бўлган қўлёзма манбалар ва нашрий ишларни илмий тавсифлаб, Навоий фаолияти билан боғлиқ меъморий обидаларнинг соҳадаги аҳамиятини аниқлаган.
Aзизуллоҳ Aралнинг Aфғонистон навоийшунослигининг бош хусусиятларидан бири сифатида Навоий давридан бери давом этиб келаётган эски ўзбек тилининг матн ва сўзлашув анъанаси Aфғонистонда сақланганлиги ва шу каби илмий тадқиқотлари тақдимоти ўтказилаётган “Навойи ҳаёти ва ижодиёти”, “Aлишер Навойи битиклари изидан”, “Aфғонистонда навоийшунослик” номли китобларида ўз илмий тасдиғини топган.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/gO5Ebdem4cs" title="Afg‘onistonlik Navoiyshunos Azizulloh Aral kitoblari taqdimoti o‘tkazildi" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>М.Турдалиева, Н. Абдувоитов (видео), ЎзА