Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонасида адабиётшунос олим, публицист, Афғонистон Фанлар академияси фахрий аъзоси, ўндан ортиқ китоблар муаллифи Азизуллоҳ Орол билан ижодий учрашув ҳамда унинг “Навоий ҳаёти ва ижодиёти”, “Алишер Навоий битиклари изидан”, “Афғонистонда навоийшунослик” номли китобларининг тақдимоти бўлиб ўтди.

Тадбирда таъкидланганидек, Ўзбекистон ХХ асрда жаҳон навоийшунослигининг марказига айланди. Айниқса, мустақиллик йилларида Алишер Навоий ҳаётининг ўрганилмаган қирралари очилди, дунё бўйлаб сочилиб кетган қўлёзмалари тўпланди. Бу борада Алишер Навоий туғилиб ўсган ҳамда ижод қилган ҳудуд – Афғонистон давлати муҳим ўрин тутади. 

15 асрда Алишер Навоийнинг ҳозирги Афғонистон ҳудудида олиб борган кенг кўламдаги бунёдкорлик фаолияти ҳақидаги манбалар тўлиқ ўрганилмасдан қолди. Бугунги кунгача олимлар ва ижодкорларнинг ушбу мавзуда эълон қилган мақолалари, маърузалари фанга маълум. Аммо улар бармоқ билан санарли даражада кам. Шунинг учун ҳам ушбу масаланинг ўрганилиши навоийшунослик учун муҳим аҳамият касб этади. 

Хорижлик матншунос, адабиётшунос олим Азизуллоҳ Оролнинг илмий тадқиқоти бу йўналишда янгилик бўлди. Тадқиқотчи Афғонистон навоийшунослигига асос бўлган қўлёзма манбалар ва нашрий ишларни илмий тавсифлаб, Навоий фаолияти билан боғлиқ меъморий обидаларнинг соҳадаги аҳамиятини аниқлаган. 

Афғонистон оммавий ахборот воситаларида таҳлил этилган манбаларнинг навоийшунослик ривожидаги аҳамиятини ёритиб, ушбу мамлакат навоийшунослиги манбаларини тизимлаштирган. 

Афғонистон навоийшунослигининг бош хусусиятларидан бири сифатида Навоий давридан бери давом этиб келаётган эски ўзбек тилининг матн ва сўзлашув анъанаси сақлангани мазкур мамлакат навоийшуносларини Навоийга, масалан, араб ёзувидаги Навоий асарлар қўлёзмаларига ҳар жиҳатдан яқинлаштиришини қайд этиб, илмий жиҳатдан асослаган. 

Муаллиф томонидан тадқиқот доирасида қуйидаги ишлар амалга оширилди. Жумладан, Афғонистонда шаклланган ўзбек тилидаги халқ оғзаки ижоди намуналари тадқиқ қилинган ва уларнинг муҳим адабий ёдгорлик сифатидаги аҳамияти очиб берилган. Алишер Навоий ва темурийлар давлати ҳукмронлиги даври билан боғлиқ тарихий обидалар аниқланиб, уларнинг навоийшунослик соҳаси учун муҳим объект экани далилланган. Навоий ҳаёти ва ижодий фаолияти бўйича Афғонистонда олиб борилган илмий тадқиқот ишлари тизимлаштирилган. Шу билан бирга Алишер Навоий асарларининг Афғонистондаги нашр масалалари ва улар билан боғлиқ маълумотлар батафсил ўрганиб чиқилиб, уларнинг ўзбек адабиёти, хусусан, навоийшуносликдаги аҳамияти илмий асосланган. 

Aзизуллоҳ Орол навоийшунослик бўйича фаол илмий тадқиқотлар олиб бораётган ижодкордир. У 1958 йил Aфғонистоннинг Форёб вилояти Aндкўй туманида туғилган. 1979 йил Қобул университетининг тил ва адабиёт факультети форс тили ва адабиёти бўлимига ўқишга кирган. Орадан кўп ўтмай аълочи талаба сифатида чет элга ўқишга юборилди. Озарбайжон, сўнгра Ўзбекистонда таҳсилни давом эттирди. 1986 йил Тошкент давлат университети (ҳозирги ЎзМУ)нинг филология факультетида ўзбек тили ва адабиёти йўналиши бўйича ўқишни қизил диплом билан битириб, магистрлик даражасини олишга муваффақ бўлган. 

Aзизуллоҳ Орол 1986-88 йилларда Қобул университетида ўқитувчилик қилган. Сўнгра уч йил Ўрта Осиё тадқиқот марказида тадқиқотчи муҳаррир вазифасини бажарган. 1990 йилдан бошлаб турли миллий ва халқаро матбуот (медиа)ларда мухбир, муҳаррир ва раҳбар вазифаларида ишлаган. 

2008-2009 йилларда Афғонистон Маориф вазирлигининг мактаб дарсликлари бўйича маслаҳатчиси бўлган. 2010-2016 йилларда Aфғонистоннинг етакчи хусусий радио-телевидениеси “Орионо” га раҳбарлик қилди.

Азизуллоҳ Орол ўзбек, форс (тожик, дарий), инглиз, руc, немис, турк ва пушту тилларини билади. Унинг ёзган 100дан ортиқ мақолалари турли мамлакатлар нашриётларида чоп этилган. 10 дан ортиқ китоблар муаллифи. “Ўзбек тили алифбоси”, “Дарий-инглиз-ўзбек сўзлашгич”, “Соғинч”, “Ғазна нигини”, “Почохон кураши”, “Навоий ҳаёти ва ижодиёти”, “Ўзбекча, инглизча, туркча, форсча, пуштуча иборалар китоби”, “Алишер Навоий битиклари изидан” “Инсон ҳақлари билдиргиси”, “Афғонистонда навоийшунослик” каби китоблар шулар жумласидандир. 

Азизуллоҳ Орол Афғонистонда 2017 йили расман ташкил этилган “Китоб маданият маркази”га раҳбарлик қилади. Ҳозирда ушбу марказ 70 минг сўздан иборат "Ўзбек тилининг миллий қомуси"ни таёрлаш устида иш олиб бормоқда. 

Азизуллоҳ Орол филология фанлари бўйча фалсафа доктори, доцент, Афғонистон Фанлар академияси фахрий аъзоси, мамлакат миллий медали соҳиби ҳамдир. У 2022 йил бошидан эътиборан Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида Матншунослик ва адабий манбашунослик кафедрасида дарс бериб келди. Ҳозирда Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъат институтининг Тиллар ва ижтимоий-гуманитар фанлар кафедрасида педагоглик қилмоқда. 

Адабий анжуманда “Навоий ҳаёти ва ижодиёти”, “Алишер Навоий битиклари изидан”, “Афғонистонда навоийшунослик” номли китоблар хусусида атрлфлича сўз юритилди. 

Н.Усмонова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Навоий ижодига оид янги асарларнинг тақдимоти