Афғонистонда тошқин қурбонлари сони аниқланди
“Tolo News” телеканали Афғонистон Табиий офатни бартараф қилиш вазирлиги матбуот котиби Шафиулло Раҳимийга таяниб хабар беришича, мамлакатда юз берган тошқин натижасида ҳалок бўлганлар сони камида 31 кишини ташкил этади. 74 киши жароҳат олгани ҳам айтилган.
“Сўнгги 72 соатда тошқин оқибатида 31 киши қурбон бўлгани, 74 киши жароҳат олгани ва 41 киши бедараклигига аниқлик киритилди”, дейилади хабарда.
Шунингдек, 250 бош қорамол ҳам нобуд бўлгани маълум қилинди.
ЎзА