Қурбонлари сони 1450 нафардан ошган Афғонистондаги зилзилада 3400 га яқин инсон яраланган. Бу ҳақда мамлакат олий раҳбари матбуот котиби ўринбосари Ҳамидуллоҳ Фитрат маълумот берган.

Кунар, Лағмон ва Нангарҳор вилоятларида якшанба куни ярим тунга яқин 6 балли зилзила содир бўлди. Бу офат ўнлаб қишлоқларни вайрон қилди. Кўп йиллик можаро, қашшоқлик ва ноқулай табиий шароит туфайли заифлашган соғлиқни сақлаш тизимига баттар юк бўлди.

– Айни дам қурбонлар сони 1457, жароҳатланганлар эса 3394 нафарга етди, – деб ёзган Фитрат ижтимоий тармоқдаги саҳифасида. – Қайд этилган ҳудудда 6782 хонадон вайрон бўлди.

Число погибших в результате землетрясения в Афганистане превысило 800

Маҳаллий матбуотга кўра, “Ислом Амирлиги 2021 йил ҳокимият тепасига келгандан бери Афғонистонда уч марта ҳалокатли зилзила, шунингдек қурғоқчилик, сув тошқинлари кузатилган. Устига устак, Афғонистон ҳозир ўз муҳожирларининг қўшни давлатлардан оммавий депортациясини ҳам бошдан кечирмоқда. Бу ҳам етмаганидек, кеча БМТ зилзила жабрдийдаларига ёрдам кўрсатиш учун ресурси йўқлигини маълум қилди.

Число погибших в результате землетрясения в Афганистане превысило 1200  человек -ANHA

– Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Афғонистондаги гуруҳлари бюджет қисқариши шароитида зилзила қурбонларига кўмаклашишда захира танқислигига дуч келмоқда, деди Гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармаси мувофиқлаштирувчиси Индрика Ратватте Женевадаги брифингда. – Афғонистонда 22,5 миллион одам, яъни аҳолининг ярми муҳтожликда кун кечиряпти. Яқинда Покистондан 1,7 миллиондан ортиқ афғон қочқини қайтди. Молиявий қисқариш туфайли юзлаб муассасаларни ёпишга мажбур бўлдик. Мамлакат захираси, деярли, тугаган. Қўшни давлатларга ёрдам сўраб мурожаат қилдик, аммо вақт ўтяпти. Захира етишмовчилиги билан юзма-юз турибмиз.

Землетрясение в Афганистане: число жертв превысило 1450 человек

Унинг сўзларига кўра, БМТ Афғонистон халқига ёрдам бериш учун “халқаро ҳамжамиятнинг шошилинч кўмагига муҳтож.

Қизил Хоч жамияти тақдим этган сўнгги маълумотга кўра, табиий офат қурбонлари сони бир ярим мингга яқинлашган, жароҳатланганлар сони ҳам ортмоқда, уйлар вайрон бўлган.

Айниқса Кунар, Лағмон ва Нангарҳор вилоятларидааҳвол ўта оғирлигича қолмоқда.

С.Раҳимов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Афғонистондаги зилзила қурбонлари сони 1450 дан ошди