Мамлакат тараққиётида тадбиркорлик субъектларининг ўрни ва аҳамияти беқиёслиги сабаб кичик бизнес ривожига алоҳида эътибор қаратилиб, ҳар томонлама қўллаб-қувватланмоқда.

Наманган вилояти адлия бошқармаси ҳамда унинг шаҳар ва туман бўлимлари томонидан ишбилармонларнинг қонуний манфаатлари ҳимоя қилиб келинмоқда. Поп тумани адлия бўлимида жисмоний ва юридик шахслар муаммоларини бартараф этишга доир масалалар ўрганилиб муаммолар ҳал этилмоқда.  

Яқинда “Globel financt-holding” масъулияти чекланган жамияти раҳбарининг “Қамчиқ автойўл” ихтисослаштирилган йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси томонидан тўловлар ўз вақтида тўланмаганидан норози бўлиб келиб тушган мурожаати атрофлича ўрганилди. Аниқланишича, жамият ва авто йўлсозлар ўртасида 2022 йил 17 июнда ўзаро пудрат шартномаси тузилган. Бу ҳужжатга кўра, МЧЖ томонидан жами 1 миллиард 674 миллион 260 минг 509 сўмлик қурилиш ва таъмирлаш ишлари бажарилган. Бироқ, қарздор ташкилот бажарилган ишлар қабул қилиб олган бўлса-да, қиймати ҳозирга қадар тўлаб берилмаган. Низони судгача ҳал этиш учун жамият томонидан жавобгарга қарздорликни бартараф этиш юзасидан 2023 йил 1 февралда талабнома берилган. Аммо талабнома эътиборсиз қолдирилган.  

Мазкур ҳолат юзасидан Поп тумани адлия бўлими томонидан тадбиркорлик субъекти манфаатларини ҳимоя қилиб, бузилган ҳуқуқларини тиклаш юзасидан Чуст туманлараро иқтисодий судига даъво аризаси киритилди. Суд томонидан ушбу иқтисодий низо кўриб чиқилди ва даъво қаноатлантирилди.  

Оқилхон Дадабоев,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Адлия кўмагида 1,7 миллиард сўм тадбиркор фойдасига ҳал этилди