Мамлакатимизда жадал суратларда амалга оширилаётган бунёдкорлик, ободонлаштириш, янги иш ўринлари яратиш, халқнинг фаровон турмушини таъминлашдек эзгу ҳаракатлар замирида фаол тадбиркорлар ва ишбилармонларнинг ҳиссаси катта. Аҳамиятли жиҳати шундаки, бугун улар ҳар томонлама қўллаб-қувватланмоқда.

Наманган вилояти адлия бошқармаси томонидан Норин туманининг Ҳаққулобод шаҳридаги Яйдоқ маҳалласи, Муқимий кўчаси 20-уйда яшовчи фуқаро Равшан Якубовнинг туман марказида жойлашган бузилган бино-иншооти учун компенсация пуллари тўланмаганлигидан норози бўлиб қилган мурожаати ўрганиб чиқилди. Хусусан, фуқаро ўз мурожаатида унга тегишли бўлган Ҳаққулобод шаҳри марказидаги бино-иншоотлар Норин тумани ҳокимлиги томонидан бузилгани, тўрт сотих ер ажратиб берилгани, бироқ ҳозирга қадар бино-иншоот учун компенсация пуллари берилмаганлигини баён этган.

Мурожаатни ўрганиш жараёнида фуқарога бузилган савдо дўкони бино-иншоотлари учун ҳокимлик томонидан Р. Якубов фойдасига 411 миллион 925 минг 528 сўм миқдорида компенсация пули тўлаб берилиши лозимлиги аниқланди. Шундан сўнг, фуқаро манфаатини кўзлаб фуқаролик ишлари бўйича Учқўрғон туманлараро судига даъво аризаси киритилди. 412 миллионга яқин пул маблағини ундириш бўйича суднинг ҳал қилув қарори қабул қилинди.

Оқилхон Дадабоев,  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Адлия аралашуви билан тадбиркор ҳуқуқи тикланди