ЎТКИР СЎЗ...

Сен агар буғдой бошоқ бўлсанг, сомонингман, Ватан,

Тоабад бошинг омон бўлсин, товонингман, Ватан.

Барча яхши, барча оқил, барча доно, файласуф,

Қимтиниб бир чеккада юрган ёмонингман Ватан...

«ЎТКИР СЎЗ»нинг навбатдаги меҳмони таниқли ўзбек ёзувчиси – Холдор Абдусаломов (Холдор Вулқон). 

Канадада яшаб ижод қилаётган ушбу адиб 1959 йил 3 майда Андижонда таваллуд топган. Унинг «Ватан» номли шеъри Шерали Жўраев томонидан маромига етказиб куйлаган.

МАЪЛУМОТ УЧУН, Холдор Вулқон 1980 йилдан 1990 йилгача безовчи рассом сифатида турли ташкилотларда меҳнат қилган. 1990-1996 йилларда Тошкент Давлат университетининг филология факультетида таҳсил олган. 1975 йилдан буён шеърлар ва насрий асарлар ёзади. Унинг «Туманли далалар қўшиғи», «Лайлатулқадр» ҳамда «Тунги лайлакқор» каби шеърий китоблари нашр этилган. 1999 йил август ойидан Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси.

– Чўлпоннинг 1914 йилда чоп этилган «Адабиёт надур?» мақоласида «Ҳозирда бизга бирдан-бир лозим бўлғон нарса — адабиёт, адабиёт, адабиёт…" деганди. Бир аср муқаддам айтилган бу гап бугун қанчалик долзарб? Сиз адабиётнинг жамият олдидаги аҳамияти ҳақида нима дейсиз?

– Бадиий адабиёт (агар у озод ва мустақил бўлса) миллат руҳини, шуурини тарбиялаб, дидини юксалтирадиган, элнинг ўз Ватанига бўлган муҳаббатини, мардумнинг мудраб ётган ватанпарварлик туйғуларини уйғотадиган илоҳий жараён.

Борди-ю адабиёт маълум ҳукмрон доиралар манфаатига хизмат қиладиган чокар, яъни хизматкор бўлса, ундай жамиятда душман излаб узоққа боришнинг кераги йўқ. Оилавий қўйди-чиқди, дизайнер бўлиб кетган аёл, бизнесменлар ҳаёти каби саёз, олди-қочди нарсаларни ёзишдан нарига ўтмайдиган, эҳтиёткор, тушовланган қуллуқчи, «адабиёт» вакиллари жамиятдаги ижтимоий-сиёсий онгнинг пастлашишига, ёш авлод тафаккур кўзгусининг хиралашишига хизмат қилади. Онги паст омма руҳида қуллик психологияси пайдо бўлади. Ёвлар учун ундай дидсиз, кўрсавод тўдани маҳв этиш осон. Мана, нима учун тараққий этган мамлакатларда бадиий адабиётга катта аҳамият берилади, улар ўз бадиий адабиётини ахталамайди. Шоир ёзувчиларини мартаба, орден ва медалларнинг қулига айлантирмайди, ўз истеъдодли ижодкорларини қувғин, қатағон қилмайди. Уларни қадрлайди. Чунки юксак дид билан ёзилган жиддий санъат асарларини ўқиб улғайган, онги илғор, руҳан озод халқни асло енгиб бўлмайди.

Яхши асарлар жамиятда ижтимоий онг, диднинг ўсишига хизмат қилади. Ҳозир оддий одамларни қўйинг, ҳатто катта ижодкорларнинг аксарияти ҳам Велимар Хлебников, Маяковский, Эдгар Аллан По, Шарл Бодлер, Верлен, Беккет, Кобо Абе, Франс Кафка, Борхес, Кортнинг асарларини ҳазм қилишга қодир эмаслар. Майли, улар Ғарб ё Европа ёзувчиларини тушунмасалар ҳам, тушунишни истамасалар ҳам, ҳеч бўлмаса, ўзимизнинг шоир ёзувчиларимиз ёзган асарлар мазмун-моҳиятини тўлиқ англаб, сўз санъатининг ноёб намуналари қаршисида ҳайратлана олишга қодир бўлсалар эди.

Ҳазрат Навоий ҳақида минбарлардан туриб ҳаммадан кўп гапирадиган, у зот ҳақида жилд-жилд китоблар ёзадиган олимлардан ҳам кишини ҳайратга соладиган, ялт этган бир янги таҳлил эшитмайсан. 

Ғийт-ғийт этиб айланувчи, офтобда қолган патефон пластинкадай эски гапларни бири қўйиб, бири такрорлайверади. Адабиётшунос олимларимизнинг илмий таҳлилий мақолаларида ўзимизнинг ёзувчи шоирларимиз ёзган асарларни ўзига хос янгича талқини кузатилмаяпти экан, оддий халқда нима айб? Афсус, баъзан ҳурматли профессорларимиз, адабиётшунос олимларимиз, академикларимиз бажариши керак бўлган ишларни ҳам ёзувчилар қилишга мажбур бўлмоқда.

БИРГИНА МИСОЛ...

Ҳазрати Алишер Навоий шам ҳақида ёзган ғазалининг бир мисрасида:

«Тил чиқормишдир сусаб парвоналарнинг қониға», дея ёзади. Бу мисрани ҳар ким ҳар хил талқин қилиши мумкин. Навоий ёниб турган шамнинг ташналикдан тили чиқиб қолган. У сувсаган, лекин у сувга эмас, ўз теграсида шуълага талпиниб айланаётган бечора шуъласевар парвоналарнинг қонига ташна демоқдалар.

Бу мисрада ўтмишда шуълаафшон шағам дея ўйлаб, золим подшоларга, маишатпараст хонларга, авторитар ҳукмдорларга, қонхўр диктаторларга худди парвоналар каби талпинган, зулматдан нурга интилган шўрлик зиёлиларнинг аянчли аҳволи акс эттирилгандай... 

Адабиётшунос олимларимиз, казо-казо профессорларимиз асарларни ҳеч йўқ шунчалик таҳлил қилиб, халқимизга тақдим эта олсалар эди. Бечора Чўлпон қайғусининг асл моҳияти, мазмуни ва матлаби шунда бўлса керак.

– Бугун қандай асарлар устида ва қайси тилда ижод қилмоқдасиз?

– Шу кунларда «Ибн Камбал» номли романни рус тилида ёзиш билан бандман. Шу ўринда баъзи ватандошларимизнинг  "Нега ўз она тилингиз туриб, рус тилида ёзасиз?" дейдиган саволига жавоб бериб кетсам: мен ўз она тилимизда ҳам кўплаб китоблар ёзганман. У китоблар қўлёзма ҳолатида файлу флешкаларда сақланмоқда. Насиб этса, бир куни улар ҳам ўз она ватанимда, Ўзбекистонда нашрдан чиқиб, китоб дўконлари ва кутубхоналар пештахтасидан жой олар, халқимиз қўлига етиб борар.

Рус тилида ёзишимга сабаб ўзбек адиблари нафақат ўз она тилида, балки ўзга тилларда ҳам ёза олиш қудратига эга эканлигини бутун дунё олдида намойиш этиш. Ваҳоланки, асарнинг қайси тилда ёзилгани эмас, қай даражада ёзилгани муҳим. Қолаверса, ўтмишдаги ота боболаримиз асарларини араб ва форс-тожик тилларида ҳам ёзганлар.

 «Ғафур Ғуломни ёд этиб» номли мақолангизда «Шум бола» асари жуда яхши таҳлил қилинган, кўпчилик юмор дея қабул қилган бу асарнинг фожиасини муфассал тасвирлагансиз. Шу мақолага тўхталсак...

– Кулгисевар халқимизнинг қайсидир қатлами асарни ҳажвий асар, дея қабул қилган бўлса бордир. Ҳали оддий халқ экан, ҳатто у асардаги драматик фожиа кўламини, конспирологик мазмун-моҳиятни ҳатто Ғафур Ғуломнинг ўз замондошлари, илғор зиёлилар, ёзувчи шоирлар ҳам англаб етмаган.

Англаганларида аллақачон Ғафур Ғуломнинг устидан НКВДга донос ёзиб, шоиримизнинг шўрини қуритган ва Ғафур Ғулом, Қодирий, Чўлпонлар қатори ваҳшийларча қатл этилган бўлар эди...

Усмон Носирни ҳам аслида ўзимизникилар сотган ва Жугашвилининг ўлим лагерига жўнатишган... Бунга Усмоннинг ҳақиқий шоирларга хос тизгинлаб бўлмайдиган, ҳеч қандай идишга сиғмайдиган олов жунуни, исёнкор руҳи сабаб бўлган. 

Шунинг учун мен баъзида кулиб, яхшиям ўша замон зиёлилари ва ижодкорлари Ғафур Ғулом ёзган «Шум бола» қиссасини оддий ҳажвий асар дея қабул қилиб, ялқов каллаларини ишлатиб, асарни чуқурроқ таҳлил қилмаганлар, дейман...

– Мухлисларингиз шеърларингизда Ғарб оҳанги сезилиши, уларда кечинмалар асосий роль ўйнаши ва оригиналлик юксаклигини айтади. Бунинг сири нима?

– Агар хабарингиз бўлса, рассомлар асарлари яхши чиқиши учун мўйқаламни тез-тез тозалаб, иложи бирича рангларни "кир қилмасликка" ҳаракат қилади. Мен ҳам нимадир ёзсам, сўзларни "кир қилмасликка" ҳаракат қиламан. Балки бу мен ёзган шеърларда мавжуд тиниқ туйғулар, лирик кечинмалар сурати ўзига ижтимоий, сиёсий бақир-чақир, ғийбату фитна фасод "балчиғи"ни юқтирмагани учундир.

Мен ижтимоий-сиёсий шеърлар ёзилишига қарши эмасман, асло. Фақат ўша ижтимоий мавзулардаги воқеаликни манзараларга омихта туйғули ташбеҳлар билан ифодалаш тарафдориман халос. Муаммоларни бақир-чақир қилмай, ўз бошига ўзи кул сочиб, фарёд чекмай ҳам айтса бўлади, демоқчиман.

– Шерали Жўраев «Ватан» номли шеърингизни маромига етказиб куйланган. Халқимизнинг кўнглидан жой олган бу шеърнинг ёзилиш тарихи қандай бўлган?

– Бир куни туш кўрдим: иккита фаришта ҳавода муаллақ турар, улардан бирининг қўлида оппоқ кабутар. Кабутарнинг оёғига мактуб қистирилган. Ёнидаги шериги ҳалиги фариштага қараб, жилмайганича менга ишора қилиб, "Мактубни унга бер, бу уники", деди. Фаришта мактубни кабутарнинг оёғидан чиқариб, менга узатди. Мен мактубни олдиму уйғониб кетдим. Кейин аёлимни уйғотиб, унга кўрган тушимни айтар эканман, "Тушимда менга мактуб беришди, ҳойнаҳой у дунёдан чипта келдиёв. Менга бирон нарса бўлса, болаларни эҳтиёт қил, қўлёзмаларим йўқолиб кетмасин", дедиму наҳотки энди ҳаммаси тамом, деб ўйладим. Хотиним қўрқиб, йиғлай бошлади.

"Ундай деманг, илоҳим кўрган тушингиз яхшиликка буюрсин. Болаларимизга ўзингиз бош бўлинг", деди у астойдил йиғлаб.

Шундан кейин негадир менинг ёзгим келди ва стол лампасини ёқиб, ёза бошладим. Ўша ёзаётганим «Ватан» номли шеър эди. Эртасига ишга бормасаммикин, тағин йўлда автоҳалокатга учраб..." деган шум фикр келди миямга. Кейин "Э, қазоси етса, қози ўлибди. Пешонамда бўлса, уйда ҳам ўлиб қолавераман", дедим-да, ишга жўнадим. Орадан бир неча ой ўтгач, туш ёдимдан ҳам чиқиб кетди. Бир куни шаҳрихонлик ҳофиз Толибжон Зокиров телефон қилиб, "Ҳолдор ака, ҳозир тик турибсизми ё ўтирибсизми?" деди. "Тик турибман, тинчликми, ҳофиз?" дедим мен ҳайрон бўлиб.

"Ўтириб олинг. Яна мен айтган хабардан қулаб тушманг", деди баттар ҳайратлантириб.

Толибжон "Табриклайман, Шерали Жўраев «Ватан» номли шеърингизни қўшиқ қилиб, Тошкентдаги «Халқлар дўстлиги» саройида айтибди! Эркин Воҳидовнинг «Ўзбегим» номли шеърига, Абдулла Ориповнинг «Ўзбекистон Ватаним маним» шеърига ва сизнинг «Ватан» шеърингизга басталанган қўшиқларни куйлабди", деди у.

Тўғриси, ишонмадим. Толибжон қўшиқни эшиттирди.

Қўшиқ тугагач, мен унсиз йиғлаётган эдим. Чунки ҳукумат "ойболтаси"дан ҳайиқмай, доим ҳақиқатни айтгани учунгина турткиланиб, давраларга ўгай бўлиб юрган бир диссидент шоир қадр-қимматининг жойига қўйилиши эди бу.

Қўшиқни эшитиб, ўзимни худди адабиёт бўйича халқаро «Нобел» мукофотига сазовор бўлган ёзувчидай ҳис қилдим. «Ватан» шеъри элимизнинг энг севимли ҳофизларидан бири Шерали Жўраев томонидан қўшиққа айлантирилганини билиб, ҳа, шеърни ростдан ҳам тушимда фаришталар олиб келган экан, дея ўйладим...

Мафтуна Каримова суҳбатлашди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Адабиётнинг жамият олдидаги вазифаси нима? Ёзувчи Ҳолдор Вулқон билан суҳбат