ФОТОТАНҚИД

Кейинги йилларда мамлакатимизнинг барча ҳудудларида бўлгани каби Андижонда ҳам кенг кўламли бунёдкорлик ишлари олиб борилмоқда.  

Биргина Андижон шаҳрининг ўзида кўплаб савдо, хизмат кўрсатиш объектлари, янги-янги турар-жойлар барпо этилмоқда. Лекин бу жараёнда қурилиш ташкилотларининг аҳоли хавфсизлиги ва қулайлигини таъминлаш шартларига амал қилмаслик, масъулиятсизлик, ишларни пала-партиш олиб бориши билан боғлиқ ҳолатлар, афсуски, жуда кўп учрамоқда. Масалан, Андижон шаҳри Садоқат маҳалласи ҳудудида барпо этилаётган кўп қаватли уй канализациясини тортиш учун аҳоли ва транспорт қатнови кўп бўлган, асфальт қилинган Т. Режапов кўчасида қазиш ишлари олиб борилган, канализация қувурлари ётқизилган. Аммо ишлар бажариб бўлингандан кейин йўлни таъмирлаш, тартибга келтириш қурувчи ташкилотнинг негадир ёдидан кўтарилган.  

Бугун қуёшли кунларда чанг, ёмғирли кунларда кўлмак, лой бўлиб, одамларнинг юришида, транспорт воситаларини ҳаракатланишида қийинчиликлар туғдирмоқда.  

[gallery-17359]

Бу аҳволга қурилиш ташкилоти фаолиятини назорат қилувчи ташкилотлар, шаҳар ҳокимлиги умуман эътибор қаратмаяпти.  

Шаҳар ҳокимлиги, мутасадди ташкилотлар ана шу масалага эътибор қаратса, юқорида қайд этилган Т. Режапов кўчасининг ҳолатини яхшилаш чорасини кўрса, нур устига нур бўлар эди.  

Зуҳриддин УМУРЗОҚОВ (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Абгор ҳолатга келиб қолган кўча қачон таъмирланади?