Абдусатторов “Chess.com Open-2026” мусобақасида 15 минг АҚШ долларини қўлга киритди
Мукофот жамғармаси 250 минг АҚШ долларидан иборат “Chess.com Open-2026” онлайн шахмат турнирида финалчилар аниқланди.
Кеча нуфузли турнирнинг мағлублар йўлагидаги саралаш мусобақалари ва ҳал қилувчи ярим финал ўйинлари бўлиб ўтди.
Мағлублар йўлагидаги баҳсларда дона сурган ҳамюртимиз Нодирбек Абдусатторов иккинчи босқичда россиялик Ян Непомняшийни 1,5:0,5 ҳисобида мағлубиятга учратди. Учинчи даврада Жавоҳир Синдоровни мусобақадан чиқариб юборган франциялик Максим Вашье-Лагравни 1,5:0,5 ҳисобида енгди.

Бироқ кеча Абдусатторов мағлублар йўлагидаги 1/4 финал мусобақасида кутилмаганда ҳиндистонлик Ниҳал Саринга 0:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.
Ўз навбатида 1/4 финалнинг иккинчи жуфтлиги россиялик Денис Лазавик эронлик 15 ёшли Сина Мавахедни 15:0,5 ҳисобида мағлуб этди. Лазавик-Ниҳал курашида россиялик шахматчи 2:0 кўринишида устунликка эришган бўлса, ярим финалда у польшалик Ян-Криштофф Дудага 15:0,5 ҳисобида енгилди.
Бугун, 26 апрель куни “Chess.com Open-2026” онлайн турнири финалида Магнус Карлсен ва Ян-Криштофф Дуда ғолиблик учун куч синашади.
Эслатиб ўтамиз, мазкур турнирда Н. Абдусатторов 5-6-ўринлардан жой олиш билан бирга 15 минг АҚШ долларига ҳам эга чиқди.
Т. Рўзиев, ЎзА