Бугун Наманган вилояти суди биносида Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг тегишли фармойишига мувофиқ, Наманган вилояти судининг раиси лавозимига тайинланган Абдурасул Ғаппорович Эрановни жамоатчиликка таништирилди.

Шу муносабат билан ўтказилган тадбирда Наманган вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Шавкат Абдураззоқов, Ўзбекистон Республикаси Олий суди раисининг ўринбосари Икром Муслимов давлатимиз раҳбарининг 2020 йил 24 июлдаги “Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармони билан 2021 йилдан бошлаб суд тизимини такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга қаратилган муҳим ташкилий-ҳуқуқий чора-тадбирлар белгиланганлиги, шу асосда вилоят даражасидаги фуқаролик, жиноят ва иқтисодий судлар бирлаштирилиб, уларнинг негизида судьяларнинг қатъий ихтисослашувини сақлаб қолган ҳолда ягона умумюрисдикция ташкил этилганлигини таъкидладилар.  

2021 йилдан жиноят, фуқаролик ва иқтисодий судлар негизида ташкил этилган Наманган вилояти судига соҳада кўп йиллик тажрибага эга мутахассис Абдурасул Эранов бошчилик қиладиган бўлди.

А.Эранов 1961 йил 15 март куни Наманган вилояти Учқўрғон туманида туғилган. Маълумоти олий, 1983 йили Тошкент Давлат университетини тамомлаган. Мутахассислиги юрист. Меҳнат фаолиятини 1983 йилда Поп туман агросаноат бирлашмасида катта ҳуқуқий маслаҳатчи сифатида бошлаган. Ўз меҳнат фаолияти давомида Учқўрғон ва Давлатобод туманлари, Наманган шаҳар ва вилоят прокуратура органларида, фуқаролик ишлари бўйича Наманган вилояти суд идораларида, Республика Олий судида, Фарғона вилояти маъмурий судида масъул вазифаларда иш олиб борган.  

2020 йил 28 февралдан мазкур тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Олий судининг судьяси лавозимида фаолият юритиб келган Абдурасул Эранов ўз ишининг етук билимдони ва узоқ йиллик тажрибага эга бўлиб, жамоатчилик орасида муносиб ҳурмат қозонган. Кўп йиллик камтарона меҳнатлари юксак қадрланиб, Президент фармони билан “Шуҳрат” медали ва “Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигига 15 йил” кўкрак нишони билан мукофотланган.

Янги лавозимга киришган А.Эрановга бор билими ва маҳоратини ишга солиб, одил судловни инсон ҳуқуқларини ҳимоя қиладиган энг ишончли ва чинакам мустақил органга айлантиришга эришишда наманганликларнинг энг яқин кўмакчиси бўлишига ишонч билдирилди.

Оқилхон Дадабоев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Абдурасул Эранов Наманган вилояти суди раиси лавозимига киришди