Шу кунларда Ихтисослаштирилган таълим муассасалари қошидаги барча ижод мактабларида ўқувчилар учун кириш имтиҳонлари бўлиб ўтмоқда.

Иқтидорли ёшларни аниқлаш, уларни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш, пухта билим олиши учун зарур шароит ва имкониятларни яратиш масаласига устувор аҳамият қаратилмоқда.  

[gallery-12761]

Пойтахтимиздаги Абдулла Қодирий номидаги ижод мактабида имтиҳонлар белгиланган талаб ва қоидаларга мос тарзда, юқори савияда, тартибли ташкил этилганига гувоҳ бўлиш мумкин. Бу ерда ота-оналар учун махсус кутиш жойи ташкил этилган бўлиб, улкан ҳажмли мониторда имтиҳон жараёнларини кузатиш имконияти ҳам яратилгани эътиборлидир.  

Ушбу билим даргоҳи директори Ҳилола Назирова ҳамроҳлигида имтиҳон жараёнлари бўлиб ўтаётган ўқув кабинетларига кириб, ўқувчиларнинг ўз билимларини қай тарзда тақдим этаётганликларини кузатишга муваффақ бўлдик. 

Кимдир имтиҳонга пухта тайёрлангани унинг саволларга тезкор жавоб бераётганидан маълум бўлса, бировнинг бироз ҳаяжонланаётгани, бошқа бир ўқувчининг эса адабиётдан кўра, спорт, расм чизишга иқтидори ва қизиқиши баланд экани дарҳол аён бўлиб қолди. Эътиборга молик жиҳати, эндигина имтиҳонга кириш арафасидаги ўқувчилар учун ҳам мактабда зарур шароитлар – салқин кабинетлар, ичимлик сувлари шайлаб қўйилган.    

–Бу йил мактабимизга ўқиш истагида 369 нафар ўқувчи ҳужжат топширган, – деди Абдулла Қодирий номидаги ижод мактаби директори, фалсафа доктори (PhD) Ҳилола Назирова. – Имтиҳонларнинг биринчи босқичи белгиланган талаб ва қоидаларга мос тарзда бўлиб ўтди. Дастлабки босқичда ўқувчилар матн яратиш, иккинчи босқичда эса оғзаки суҳбатдан ўтган бўлсалар, учинчи босқичда тегишли фанлар бўйича тест топширадилар.    

Имтиҳондан чиқиб келаётган қизчани суҳбатга тортамиз.  

–Оҳангарон туманидаги 5-умумтаълим мактабини тамомлаб, ушбу мактабга ўқиш учун ҳужжат топширдим, – деди Гулчирой Мамадалиева. – Адабиётга, китоб ўқишга жуда қизиқаман. Имтиҳонда билган саволларим тушди. Қийналмадим. Шу мактабда ўқишни кўпчилик ўқувчилар каби мен ҳар орзу қиламан.  

Ижод мактабида имтиҳонлар соҳага тааллуқли юқори малакали мутахассис ва педагоглар томонидан олинаётгани, бундай масъулиятли жараён белгиланган талаб ва қоидаларга монанд тарзда ўтказилаётгани диққатга сазовор. Бу эса юртимизда ёшларнинг чуқур билим олиши, ўз иқтидорини намойиш этиши йўлидаги амалий ғамхўрликнинг яна бир исботидир.  

Назокат Усмонова,  

Носиржон Ҳайдаров (суратлар)  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Абдулла Қодирий номидаги ижод мактабида имтиҳонлар белгиланган талабларга мос тарзда ўтмоқда