Минтақамизда “Янги Марказий Осиё руҳи” шаклланаётгани бугунги кунда халқаро жамоатчилик томонидан ҳам эътироф этилмоқда. Яқинда пойтахтимизда ўтган Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари 7-Маслаҳат учрашувида Озарбайжон Республикаси ушбу форматнинг доимий иштирокчисига айланди. Қолаверса, жорий йил 31 март куни Тожикистонда уч қардош юрт етакчилари иштирокида “Хўжанд декларацияси” имзоланди. Умуман, С5+ формати доирасидаги рақамли дипломатия, иқлим ўзгариши, энергетика сиёсати каби муҳим масалаларга оид мулоқотлар эндиликда бутун дунё эътибори марказида.

Қайд этиш жоиз, республикамизда иқтисодиётни либераллаштириш, тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, таълим, соғлиқни сақлаш, ёшлар ва аёллар сиёсатида муҳим дастурлар ҳаётга татбиқ этилиши, аҳоли фаровонлигини оширишга қаратилган кенг кўламли чора-тадбирлар амалга оширилиши натижасида ижтимоий-иқтисодий барқарорлик мустаҳкамланди, янги иш ўринлари яратилди, аҳолининг турмуш сифати ва даромади сезиларли даражада ошди. Энг муҳими – фуқароларимизнинг эртанги кунга ишончи янада ортди.

ЎзА мухбири “Дунёга назар” таҳлилий дастури орқали Президент ҳузуридаги Стратегик ривожланиш ва ислоҳотлар агентлиги директорининг биринчи ўринбосари Абдулла Абдуқодировнинг минтақадаги интеграциялашув жараёни, шунингдек Янги Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги ўрни ва жорий йил эришилган муҳим сиёсий-дипломатик ютуқлар хусусидаги фикрларини ёзиб олди.

– Марказий Осиё бирлиги, минтақа руҳи ҳақида қарийб ўттиз йилдан бери гапирилади, лекин аниқ ишлар охирги саккиз-тўққиз йилда амалга оширилди, – дейди А.Абдуқодиров. – Зеро, бир пайтлар яқин қўшни давлатлар билан, ҳатто, чегаралар миналанган эди. Ўзаро бори-келди қийин, виза тартиби амалда эди. Ҳужжатларда чегаралар аниқ белгиланмагани сабаб, ҳудудлар ўртасида турли тортишувлар авж олганди. Эндиликда Ўзбекистон раҳбариятининг сиёсий иродаси туфайли қўшни ўлкалар билан очиқ, ишончли мулоқот йўлга қўйилди, чегара муаммолари босқичма-босқич ҳал этилди, визалар бекор қилиняпти, савдо-иқтисодий, маданий-гуманитар ҳамкорлик янги босқичга кўтарилди. Бу  бутун минтақа барқарорлиги ва тараққиётига хизмат қилмоқда. Мамлакатимиз сиёсатида шундай ақида бор: қўшнилар билан ҳеч қандай муаммо бўлмаслиги керак. Бизда шунга интилиш жуда юқори. Аниқроғи, бунга эришдик, десак тўғри хулоса чиқарган бўламиз.

Кўрсатувнинг тўлиқ шаклини ЎзА “YouTube” каналида кўришингиз мумкин.

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/NkGmvteuPgA" title="Abdulla Abduqodirov: Markaziy Osiyoda ochiq chegaralar va do`stona siyosat yangi voqelik yaratdi " frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Ў.Алимов, И.Исматов (видеомуҳандис), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Абдулла Абдуқодиров: Марказий Осиёда очиқ чегаралар ва дўстона сиёсат янги воқелик яратди (+видео)