“А” йўлак, яъни жамоат транспорти учун алоҳида ажратилган йўлакларда ҳаракатланиш қоидаларини бузганлик учун жавобгарлик белгиланмоқда.

Амалдаги тартибга кўра, ушбу йўлаклардан фақатгина жамоат транспорти воситалари юриши, бошқа транспорт воситалари эса жамоат транспортига ҳалал бермасдан фақатгина ёндош ҳудудга кириш ёки чиқиш учун бу йўлакнинг белгиланган қисмидан кириши мумкин. Шунингдек, истисно тариқасида тезкор ва махсус хизматларнинг транспорт воситаларига ҳам жамоат транспорти йўлакларидан юришига рухсат этилади.  

Эндиликда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилаётган  ўзгартириш ва қўшимчаларга кўра, жамоат транспорти учун алоҳида ажратилган йўлакларда ҳаракатланиш қоидаларини биринчи марта бузганда, базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари миқдорида жарима, жазо қўлланилганидан кейин бир йил давомида такроран содир этилса, базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари миқдорида жарима, шунингдек, ёндош ҳудуддан чиқиб, алоҳида ажратилган йўлакни бўшатган ҳолда йўлнинг қатнов қисмидан ҳаракатланаётган транспорт воситаларига йўл бермаслик ҳолатларига БҲМнинг 1 баравари миқдорида жарима белгилаш назарда тутилмоқда.  

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг мажлисида биринчи ўқишда кўриб чиқилган ушбу қонун лойиҳаси қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди. Айрим депутатлар жамоатчиликнинг фикр ва эътирозларидан келиб чиқиб, савол ва таклифларни ўртага ташлади.  

Хусусан, такси ҳайдовчилари йўловчи олиш ва тушириш жараёнида бевосита ажратилган йўлакларга кириб тўхташи ва бу ҳолатда ҳам улар ҳуқуқбузарлик субъекти бўлиб қолиши, бу масала қандай ҳал этилиши юзасидан саволга вазирлик мутасаддиси Эрали Бозоров йўл инфратузилмаси бўйича махсус комиссия тузилган бўлиб, айнан шу ҳолатлар бўйича автотураргоҳлар, тўхташ жойларини ташкил этиш чоралари кўрилаётганини қайд этди.    

Шунингдек, Қонунчилик палатаси Спикери лойиҳадаги нормалар бўйича қуйидагиларни таъкидлади:  

— Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган нормалар бор. Аммо сўнгги пайтларда Ички ишлар вазирлигининг Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси томонидан киритилаётган қонунчилик ташаббусларининг деярли барчасида тақиқловчи, чегараловчи, жазони кучайтирувчи ташаббуслар бўлаяпти, либераллаштирувчи ташаббусларни кам кўраяпмиз. Транспорт воситаси ҳайдовчисининг ҳар бир ҳаракати учун жавобгарлик ўрнатиш қандай бўлади!? Бу ҳолатларда иккита модда бўйича жавобгар бўлиб қолиш мумкин. Шунинг учун нормани тўғри қўллаш керак. Умуман, халқаро тажрибада бу борада яхши тажрибалар бор,— деди Спикер.  

Муҳокамаларда сўз олган депутатлар қонун лойиҳаси жамоат транспортини ривожлантириш, жамоат транспортида йўловчиларга сифатли ва қулай хизмат кўрсатилишини ташкил этиш, жамоат транспорти ҳаракати устуворлигини ҳамда йўлларда ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга хизмат қилишини таъкидлади.  

Мажлисда қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилинди.  

Муҳтарама Комилова,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
“А” йўлак учун жарима: таксичилар қай тартибда ишлайди?