Янги йил яқинлашгани сайин айрим ёшларимизнинг пиротехника воситаларига бўлган қизиқиши ортади. Бундай қизиқишдан фойдаланган айрим кимсалар тақиқланган бўлса-да, ноқонуний бойлик ортириш мақсадида пиротехника воситаларининг савдосини авж олдиришга уринишади.

Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари вилоят давлат хафсизлик хизмати ҳамда Жиззах вилояти божхона бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда Жиззах вилоятининг Пахтакор тумани ҳудудида пиротехника маҳсулотларини ноқонуний айланувига қарши курашиш борасида тезкор тадбир ўтказди.

Тадбир давомида, тезкор кузатувга олинган фуқаро Тўхтасин Таваккалов (исми-шарифи ўзгартирилган) бошқарувидаги “Ласетти” русумли автотранспорт воситаси келишилган жойга бориб тўхтади ва “шартли харидор”га сотиш мақсадида олиб келинган пиротехника воситаларини бераётган вақтида қўлга олинди.

Шундан сўнг, тадбир иштирокчилари томонидан автомашинанинг салон ва юкхонаси кўздан кечирилганда хорижда ишлаб чиқарилган, божхона расмийлаштирувидан ўтганлигини тасдиқловчи ҳеч қандай ҳужатлари бўлмаган, жами 120 минг донадан ортиқ, тахминий қиймати 97 миллион сўмлик 4 турдаги пиротехника воситлари борлиги аниқланиб, ашёвий далил сифатида олиб қўйилди.

Тўхтасин Таваккалов эҳтимол бугун “кетмони учмайди”ган кунлигини билганида балки шу жиноятга қўл урмаган бўлармиди. Кўза кунига эмас, кунида синади, деб бежизга айтишмаган.

Ушбу ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
97 миллион сўмлик пиротехника воситалари тарқалишининг олди олинди
Жамият
18:04 / 29:10:2020