Жиззах вилоятида пиротехника маҳсулотларининг ноқонуний айланишига қарши йўналтирилган тезкор тадбир самарали якунланди.

Вилоят божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш бўлими томонидан олинган маълумотлар асосида Миллий гвардия ва Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари ҳамкорлигида амалга оширилган тадбир давомида катта миқдордаги пиротехника воситалари аниқланди.

Гап шундаки, Фуқаро Х. У. бошқарувидаги “Hyunday Porter” русумли юк автомашина М-39 йўлининг Жиззах вилояти ҳудудидан назоратга олинди ва унинг ортидан кузатиб борилди. Гумондор Самарқанд вилоятининг Тойлоқ туманига етиб, пиротехника маҳсулотларини ноқонуний йўллар билан пуллаш мақсадида тўхтаганида, тезкор хизмат ходимлари томонидан автотранспорт кўздан кечирилди.  Оқибатда машина кузовида 4 та картон қутида 172 минг 200 дона “Грения” ва “Британик” русумли пиротехника маҳсулотлари борлиги маълум бўлди. Маҳсулотларнинг умумий қиймати 71 миллион 750 минг сўмни ташкил этди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

А.Қаюмов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Пиротехника маҳсулотлари тарқалишининг олди олинди