Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида бокс бўйича ўтаётган U22 ёш тоифасидаги баҳсларда 1/2 финал жанглари ташкил этилмоқда.

Қувонарлиси, ушбу босқичга етиб келган 10 нафар боксчимиздан 9 нафари рақибларини ишончли тарзда мағлуб этди ва финал босқичига йўл олди. Энди улар 11 август куни Осиё чемпионлиги учун рингга кўтарилади. 

Ярим финал босқичида ўз иштирокини якунлаган Беҳруз Холдоров -50 кг. вазн тоифасида бронза медали билан тақдирланди. 

Айни дамда мазкур ёш тоифасидаги қизлар ўртасида ярим финал жанглари ўтказилмоқда. Унда 8 нафар боксчимиз жанг қилади. 

Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
9 нафар боксчимиз Осиё чемпионлиги учун рингга кўтарилади