Ортга назар ташлаб, ўтган куз-қиш мавсумида Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлигига тушган мурожаатлар таҳлил қилинганда кўп қаватли уйларда иссиқлик таъминоти соҳасида истеъмолчиларнинг муаммолари биринчи ўринга чиқади.

 Айнан биргина пойтахтда 400 га яқин аҳолининг хонадонлари исимаётганлиги ҳақидаги шикоятлари қайд этилган.

Агентлик бунинг сабабларини аниқлаш мақсадида бир қатор ҳудудларда ўрганишлар ўтказди. Натижада куз-қиш даврида айниқса, кескин совуқ тушган кунларда иситиш тизимида бир қатор муаммолар мавжудлиги тасдиқланди. Хусусан, Тошкент шаҳрининг Чилонзор, Шайхонтоҳур, Олмазор ва Учтепа туманларига хизмат кўрсатувчи ТС-3, ТС-5, ТС-9, ТС-10 иссиқлик қозонхоналаридан етказиб берилган иссиқлик даражаси белгиланган меъёрдан пастлиги аниқланди.

ҚОНУН ДОИРАСИДА

Ўзбекистон Республикаси «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунининг 19-моддасига асосан, ижрочи айрим турдаги ишларни бажариш (хизматлар кўрсатиш) қоидаларида ёки шартномада белгиланган муддатда, ҳажмда ва сифатда ишни бажариши (хизмат кўрсатиши) шартлиги қайд этилган.

Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 15 июлдаги 194-сон қарори билан тасдиқланган «Кўп квартирали уйларда иссиқлик таъминоти хизматлари кўрсатиш» қоидаларининг 132-бандига асосан иссиқлик энергияси етказиб берилмаганлиги ёки зарур сифатга эга бўлмаган иссиқлик энергияси етказиб берилганлиги тўғрисидаги далолатнома иссиқлик таъминоти бўйича хизматлар учун тўлов миқдорини қайта ҳисоб-китоб қилиш учун асос ҳисобланиши белгиланган. Шуни таъкидлаш керакки, ушбу Далолатнома текшириш натижалари асосида Истеъмолчи (ёки унинг вакили), Етказиб берувчи (“Toshissiqquvvati” ДУК), Ижро этувчи (УЖМШ ёки бошқарув компанияси) томонидан имзоланади.

РАҚАМЛАРГА МУРОЖААТ

Юқоридагилардан келиб чиқиб, Ўзбекистон Республикаси Монополияга қарши курашиш қўмитаси ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги “Toshissiqquvvati” ДУКга кўрсатилмаган хизмат учун тўловларни қайта ҳисоблаш тўғрисида, шунингдек, бошқа қонунбузарликларнинг олдини олиш учун зарур чораларни кўриш бўйича кўрсатма берди. Бугунги кунга қадар берилган кўрсатма доирасида “Toshissiqquvvati” ДУК томонидан пойтахтимизнинг мазкур тўртта туманининг 85 272 та абонентига 2020 йил ноябрь-декабрь ойлари учун 8,1 млрд. сўмдан ортиқ маблағ қайта ҳисоб-китоб қилинишига эришилди. Истеъмолчиларнинг абонент ҳисобрақамига маблағларини қайта ҳисоблаш жараёни давом эттирилмоқда.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
85 мингдан ортиқ абонентга 8,1 млрд. сўм миқдорида қайта ҳисоб-китоб қилинди