Жиноят ишлари бўйича Хўжайли туман судининг “Тинчлик” маҳалла фуқаролар йиғинида бўлиб ўтган навбатдаги сайёр суд мажлисида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 131-моддаси 2-қисмида кўрсатилган жиноятни содир этган (фоҳишахона ташкил этган) 80 ёшдаги Болтабой отанинг (исми ўзгартирилди) жиноят иши кўрилди.
“Тадбиркор ота” ёшларга насиҳат бериш ўрнига ўз яшаш хонадонида фоҳишахона ташкил қилиб, 40000 сўмдан 100000 сўмгача пул эвазига мижозларга алоқа қилиши учун шароит яратиб берган. Мўмай даромад топишни мақсад қилган отахон навбатдаги “бизнеси”ни амалга ошираётган вақтда ички ишлар органлари ходимлари томонидан ушланган.
Очиқ сайёр суд мажлисида Болтабой отага суд томонидан тегишли жазо тайинланди.
Тадбирда иштирок этган “Тинчлик” ҳамда “Тошкўпир” маҳалла фуқаролар йиғинлари аҳолиси томонидан бундай иллат нафақат қонунда, балки муқаддас динимизда ҳам қораланиши қайд этилди.
Довуд Абибуллаев, ЎзА