Мамлакатимизда сўнгги вақтларда ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер майдонлари ҳақида кўплаб хабарлар тарқалди.

Албатта, масъул ташкилотлар томонидан ушбу ер (экин майдони)лар тақдири мавжуд ер қонунчилиги асосида кўриб чиқилмоқда. Аммо мазкур ҳолатлар келиб чиқишига сабаб бўлган мутасадди раҳбар ва мутахассисларчи, уларга нисбатан ҳам қандайдир қонуний чоралар кўриладими?

“Давергеодезкадастр” қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Неъмат Атамуродов шу каби саволларга жавоб берди.

– Таҳлиллар бу каби ер қонунчилиги бузилишига ер ажратиш билан боғлиқ жараёнларга масъуллар ва айрим фуқароларимизнинг қонун талабларини четлаб ўтган ҳолда ер олишга бўлган хатти-ҳаракатлари асосий сабаб бўлганини кўрсатмоқда. Энг ачинарлиси, бу каби шахсларнинг орасида ер тузувчи ва кадастр корхоналари ходимларининг ҳам борлигидир.

Биз соҳадаги барча ходимларни айблаш фикридан йироқмиз. Чунки ўз ишига чин дилдан ёндашиб, фарзандларини ҳалол боқаётганлар соҳамизнинг пойдевори, устунини ташкил этади. Бироқ минг афсуски, “Гуруч курмаксиз бўлмайди”.

Ана шундай курмак (кўрнамак)лардан бири Сурхондарё вилоятида қўлга олинди. Вилоят ер тузиш ва кўчмас мулк кадастри давлат корхонаси Қумқўрғон тумани филиали “Бир-ойна” бўлими мутахассиси лавозимида ишлаб келаётган Д.Х 17 март куни 77 миллион 500 минг сўм миқдорида пора олаётганида қўлга олинган.

Д.Х.нинг отасига яшаётган маҳалласи ҳудудидан қишлоқ хўжалигида фойдаланилмайдиган ер майдонидан туман ҳокимининг 12.08.2017 йилдаги тегишли қарорига асосан деҳқон хўжалиги учун 0.20 гектар ер майдони ажратиб берилган бўлиб, ушбу ернинг 0.10 гектарини Д.Х. бошқа фуқарога сотаётганда қўлга олинган.

Ваҳоланки, Ўзбекистон Республикаси “Деҳқон хўжалиги тўғрисида”ги Қонуннинг 9-моддасида “Деҳқон хўжалигига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилишга берилган ер участкалари хусусийлаштирилиши ва олди-сотди, гаров, ҳадя, айирбошлаш объекти бўлиши мумкин эмас” деб кўрсатиб қўйилган.

Хўш энди нима бўлади? Бу ишдан кимга яхши бўлди? Ўзигами, ота-онасигами ёки оиласигами? Бир нарса аниқки, бу каби хатти-ҳаракатлар соҳага ХИЁНАТдан бошқа нарса эмас. Ахир бир қарасанг прокуратура гуруҳларида, бир қарасанг қурувчилар, бир қарасанг қишлоқ хўжалигида, яна бир қарасанг ҳудудий чегараларни белгилашда меҳнат қилаётган ҳамкасбларимизнинг томчилаб ошираётган соҳанинг обрўйини ҳовучлаб тўкувчи юқоридаги ноқонуний хатти-ҳаракатларни яна қандай изоҳлаш мумкин.

Шундай ниятда юрган бошқа курмаклар бўлса билинг, сиз учун бугун имкон бор. Ўзингизни ўзгартиринг, нафсингизни тийиб олинг, касбингизни севинг, ҳалол меҳнат қилинг, шундагина барака топасиз!

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
77 миллион 500 минг сўм миқдорида пора олаётган ходим қўлга олинди