Фуқаролик ишлари бўйича Риштон туманлараро судининг ҳал қилув қарори билан, қарздор корхонадан 6 801 310 933 сўм кредит қарздорлиги ТИФ “Миллий банки” Фарғона филиали фойдасига ундирилиши белгиланган эди.
Бюронинг Бағдод туман бўлими томонидан қарздор мазкур суд қарори ижроси бўйича бир неча марта огоҳлантирилган.
Аммо у ихтиёрий тўлашдан бош тортиб келади.
Натижада мажбурий ижро ҳаракатлари жараёнида қарздор “Арамати Бағдод томорқа хизмати” МЧЖ томонидан кредит олишда гаров сифатида қўйган жамият балансидаги кўчмас мулклари ва 3 та транспорт воситаси хатланди.
Ҳозирда улар электрон онлайн-аукционларни ташкил этиш маркази орқали “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончасига сотиш учун киритилган.
Мазкур кўчмас мулклар электрон савдо майдончаси орқали навбатма-навбат сотилиб, қарздорнинг банк олдидаги қарздорлиги бартараф этилмоқда.
Мафтуна КАРИМОВА, ЎзА