“World Boxing” ташкилоти томонидан 2026 йил март ойи учун вазн тоифалари кесимида янгиланган жаҳон рейтинги эълон қилинди. Унда Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари бир қатор юқори натижаларни қайд этди.
Эркаклар ўртасида эса Ўзбекистон боксчилари мутлақ устунликни намоён этмоқда. Хусусан, Абдумалик Халаков (-60 кг), Асадхўжа Мўйдинхўжаев (-65 кг), Фазлиддин Эркинбоев (-75 кг), Жавоҳир Умматалиев (-80 кг), Акмалжон Исроилов (-85 кг), Тўрабек Ҳабибуллаев (-90 кг) каби чарм қўлқоп усталаримиз ўз вазнида биринчи ўриндан жой олди. Шунингдек, оғир вазн (+90 кг) тоифасида Жаҳонгир Закиров 2-ўринда қайд этилди.
Аёллар ўртасида эса -51 кг. вазнда Феруза Казакова, -65 кг.да Навбаҳор Хамидова ва -70 кг.да Азиза Зокирова 3-ўринни эгаллади. Вазни +80 кг. бўлган Олтиной Сотимбоева 5-ўрин билан кучли бешликка кирди.

Қуйида қолган боксчиларимизнинг рейтингдаги ўрни билан танишасиз:
Аёллар:
-48 кг: Сабина Бобоқулова — 4-ўрин, Фарзона Фозилова — 9-ўрин;
-51 кг: Гулсевар Ғаниева — 11-ўрин;
-54 кг: Нигина Ўктамова — 8-ўрин, Феруза Казакова — 14-ўрин;
-57 кг: Хуморабону Мамажонова — 10-ўрин;
-60 кг: Ситора Турдибекова — 9-ўрин;
-75 кг: Азиза Зокирова — 14-ўрин;
-80 кг: Соҳиба Рўзметова — 11-ўрин;
Эркаклар:
-50 кг: Асилбек Жалилов — 6-ўрин,
Шодиёр Мелиқўзиев — 7-ўрин;
-55 кг: Миразизбек Мирзаҳалилов — 9-ўрин, Самандар Олимов — 11-ўрин;
-60 кг: Дилшод Абдумуродов — 11-ўрин, Мадияр Данияров — 16-ўрин;
-65 кг: Адҳамжон Муҳиддинов — 10-ўрин;
-70 кг: Шавкатжон Болтаев — 8-ўрин, Муҳаммадазизбек Исмоилов — 12-ўрин;
-75 кг: Жавоҳир Абдураҳимов — 8-ўрин;
-80 кг: Тўрабек Ҳабибуллаев — 8-ўрин;
-85 кг: Жасурбек Йўлдошев — 11-ўрин;
-90 кг: Нусратбек Тоҳиров — 11-ўрин;
90+ кг: Ҳалимжон Мамасолиев — 7-ўрин;
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА