Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш агентлиги “Коррупциясиз соҳа” лойиҳаси бўйича турли соҳа ва тармоқларда ўрганишлар ўказмоқда.

Эътиборлиси, ўрганишлар давомида турли коррупциявий ҳолатлар аниқланиб, улар юзасидан жиноят ишлари очилмоқда.

Хусусан, Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказида ҳам ўрганиш ўтказилди. Кўп тармоқли клиникада бюджет маблағларидан фойдаланиш, қонун ҳужжатларига риоя этилиши ҳолатлари ва тизимда юзага келиши мумкин бўлган коррупциявий хавф-хатарларнинг олдини олиш бўйича ўтказилган ўрганишда жиддий хато ва камчиликлар аниқланди.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги матбуот хизматидан маълум қилишларича, клиникада бюджет маблағларини мақсадсиз сарф қилиш, ўзлаштириш ва талон-тарож қилиш ҳолатларига йўл қўйилган. Аслида ишламаган ходимлар учун ойлик иш ҳақи тўлаш, тиббиёт техникаларидан фойдаланиш, пуллик тиббий хизмат кўрсатишдан тушган маблағларнинг мақсадсиз сарфланиши, давлат харидларини амалга оширишда бир қатор қонунбузилиши ҳолатлари аниқланди.

Ўтказилган ўрганиш якуни бўйича клиника фаолиятида жами 9 миллиард 747 миллион 598 минг сўмлик молиявий хато ва камчиликлар аниқланди. Шундан 587 миллион сўмга яқин бюджет маблағи растрата қилиш йўли билан талон-торож қилинган.

Аниқланган ҳолатлар юзасидан тўпланган ҳужжатлар қонуний қарор қабул қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига юборилди.

Шунга мувофиқ, Агентлик томонидан тақдим этилган ҳужжатлар асосида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти томонидан Тиббиёт ходимларининг касбий малакасини ривожлантириш марказининг кўп тармоқли клиникаси мансабдор шахсларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан прокуратура органлари томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Н.Абдураимова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
587 миллион сўмга яқин бюджет маблағини талон-торож қилган шахсларга жиноят иши қўзғатилди