Бухоро вилояти ҳуқуқ тартибот идоралари, давлат молиявий назорати вилоят бошқармаси томонидан Олот тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонасига 2019-2022 йилларда давлат бюджетидан йўл қурилиши учун ажратилган маблағларнинг мақсадли сарфланиши юзасидан текшириш ўтказилган.

Натижаси Олот ТЙФУК мансабдор шахслари томонидан 2020 йилда Шофиркон ТЙФУКдан ҳақиқатда олинмаган ва ташилмаган 5 минг 930 тонна қум-шағал аралашмаси маҳсулотлари учун товар-транспорт юк хатларини расмийлаштириш, уларга сохта маълумотлар киритиш орқали, бажарилган ишлар далолатномасига 589 миллион 110 минг сўмлик хизматлар қўшиб ёзилиб, улар тўловга тақдим қилинган. Натижада жуда кўп миқдордаги бюджет пул маблағлари ўзлаштириш ва растрата йўли билан талон-торож қилингани аниқланган.

Шунингдек, Олот ТЙФУК мансабдор шахслари ўз мансаб ваколатларига совуққонлик билан ёндашиб, 2019-2022 йилларда Шофиркон туман йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси (Шофиркон ТЙФУК)дан олинган қум-шағал аралашмаси маҳсулотларини, қурилиш объектига ташилганлиги ҳақида расмийлаштирилган товар-транспорт юк хатларидаги 130-150 километр масофага ташишнинг 1 тонна/км нархини Ўзбекистон Республикаси Автомобиль йўллари Давлат қўмитаси “Йўл лойиҳа Экспертизаси” унитар корхонаси томонидан тасдиқланган машина-механизм ва транспортда ташиш харажатлари калькуляциясида белгиланган меъёрларда кўрсатилишини таъминламаган. Бунинг натижасида, юк ташиш корхоналарига 521 миллион 942 минг сўм бюджет пул маблағлари ортиқча тўланиб, корхона манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар етказилган.

Шу билан бирга Олот ТЙФУК юк ташиш хизмати кўрсатиш ташкилотлари билан тузилган шартномаларга мувофиқ, хизмат кўрсатилганидан сўнг, ижро ҳужжатлари асосида тўлов амалга оширилиши лозим бўлсада, Олот ТЙФУК мансабдор шахслари томонидан ўз мансаб ваколатларини суиистеъмол қилган. Ташкилотлар томонидан хизмат кўрсатилмасдан, 2020 йилда 5 та ҳолатда 249.584.300 сўм, 2021 йилда 2 ҳолатда 257.657.900 сўм тўлов амалга оширилиб, 507.242.200 сўмлик дебитор қарздорлик юзага келган.  

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1999 йил 19 июлдаги 347-сонли “Муддати ўтказиб юборилган дебитор қарзлар пайдо бўлганлиги учун вазирликлар, идоралар, хўжалик бирлашмалари ва корхоналар раҳбарларининг жавобгарлигини ошириш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги қарори талабларига зид равишда, ушбу дебитор қарздорликни ундириш бўйича лозим даражада чоралар кўрилмай, корхона манфаатларига жуда кўп миқдорда зарар етказилишига сабаб бўлган.  

Мазкур ҳолатлар юзасидан Олот тумани йўллардан фойдаланиш унитар корхонаси мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.  

Зариф Комилов,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Бюджет маблағларини талон-тарож қилган мансабдорларга нисбатан жиноят иши қўзғатилди