Мамлакатимизда амалдаги тартибларга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳамда доимий яшаш жойига эга бўлган ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга 100 миллион сўм эквивалентига тенг ёки ундан ошмайдиган миқдорда нақд хорижий валютани йўловчи божхона декларациясида кўрсатган ҳолда эркин олиб чиқиб кетишларига рухсат этилади.

Аммо, белгиланган тартибдан ортиқ маблағлар олиб чиқилиши кузатилмоқда.  

Хусусан, Ўзбекистон Республикасидан қўшни давлатга ўтиш учун “Ғишткўприк” чегара божхона постига пиёда ҳолда “яшил” йўлак орқали кириб келган фуқаронинг қўл юклари божхона текширувидан ўтказилганида қўл сумкаси ичидан йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган ва оғзаки сўровда маълум қилинмаган 48 минг 200 АҚШ доллари миқдоридаги нақд хорижий валютани ноқонуний равишда олиб ўтаётгани аниқланди.  

Ҳозирда божхона органлари томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
48 минг 200 АҚШ долларини ноқонуний равишда олиб ўтаётган фуқаро тўхтатилди