Мустақиллигимизнинг 34 йиллиги муносабати билан Гулистон давлат университетида маънавий-маърифий аҳамиятга эга навбатдаги ташаббусга старт берилди. “Ватан учун, миллат учун, халқ учун” шиори остида ўтказилаётган “34 йилликка 34 та китоб” акцияси доирасида университетнинг Ёшлар масалалари ва маънавий-маърифий ишлар бўйича биринчи проректори Козимжон Қудратов Сайхунобод туманидаги 30-умумтаълим мактабига 34 та бадиий ва илмий китобдан иборат тўпламни совға қилди.

Тадбирда мактаб ўқитувчилари ва ўқувчилари иштирок этиб, китобларни миннатдорлик билан қабул қилишди. ГулДУ проректори Козимжон Қудратов ҳамда университет Ёшлар иттифоқи етакчиси Ёрқинжон Ҳайитбоев китобхонлик маданиятининг ёшлар маънавиятидаги ўрни, унинг дунёқарашни кенгайтиришдаги аҳамияти ҳақида сўз юритдилар.

– Бугун китобларни устозлар билан бирга мактабга олиб келиб, совға қилдик. Жамоа жуда ҳам хурсанд бўлди. Умид қиламизки, бу хайрли ташаббусни кўплаб юртдошларимиз давом эттиради. Бундан ҳам мактаб кутубхоналари бойийди, ҳам Ватанга муносиб совға тайёрлаймиз. Биз учун энг катта совға  ёшларимиз ўқишидан, билим олишидан қувонишдир, – деди Ёрқинжон Ҳайитбоев.

Таъкидлаш жоизки, мазкур акция доирасида Гулистон давлат университети вакиллари чекка ҳудудлардаги мактаб кутубхоналарини янги нашрлар билан бойитиш, китобхонлик маданиятини кенг тарғиб қилишни ўз олдиларига мақсад қилиб қўйишган.

Ғулом Примов, ЎзА мухбири

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
34 йил, 34 китоб ва бир эзгу мақсад