| Y | D | S | CH | P | J | SH |
|---|---|---|---|---|---|---|
| 1 | 2 | 3 | 4 | 5 | 6 | 7 |
| 8 | 9 | 10 | 11 | 12 | 13 | 14 |
| 15 | 16 | 17 | 18 | 19 | 20 | 21 |
| 22 | 23 | 24 | 25 | 26 | 27 | 28 |
| 29 | 30 | 1 | 2 | 3 | 4 | 5 |
3 нафар бола она қарамоғига олиб берилди

Она учун фарзанд – юрагининг бир парчаси, кўзининг нури, қалбининг ҳузури. Бир он боласини кўрмасдан яшаш, ундан йироқда бўлиш она учун изтиробли.
Андижон вилояти Балиқчи туманида яшовчи А.Мамадалиева ҳам бир эмас, 3 нафар ўғлини 5 ярим ойдан буён кўролмаган эди. Ачинарлиси, кенжа фарзанди ҳали она меҳрига тўйиб ҳам улгурмаган, 3 ёшни ҳам қаршиламаган.
Қандайдир сабаблар туфайли 12 йиллик турмушга дарз кетгани, аёл ва эрининг ораларидаги тушунмовчиликлар сабаб уч норасида ўгай онанинг қарамоғида тарбияланиб келган.
Болаларининг дийдорига муштоқ она охири судга мурожаат қилган. Адолатли қарор қабул қилиниб, болалар онаси қарамоғига қайтарилиши белгиланди.
Собиқ турмуш ўртоғи Ф.Мамадалиев аввалига фарзандларини онаси қарамоғига беришни истамади. Болалар ҳам онасидан яширинишга уринар эди. Бироқ, онанинг меҳрли сўзлари ва эркалашлари болалари қалбида илиқлик уйғотди.
Суд қарорининг ижросини таъминлашга масъул Мажбурий ижро бюросининг Балиқчи туман бўлими ходимлари мазкур оила аъзолари билан тушунтириш ишларини олиб борди. Натижада 3 нафар бола онаси қарамоғига олиб берилди.
Насиба Элибекова, ЎзА
Муаллиф: uza




