Фарзандини 90 миллион сўмга сотган она қўлга тушди
Навоий вилояти ДХХ, ички ишлар ҳамда иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаменти вилоят бошқармалари ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ж.Ч. қизи 2023 йилда туғилган Б.Д.ни бошқа бир фуқарога 90 миллион сўмга сотаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинган.
Ҳозирда унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 135-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
ЎзА