23 нафар таэквондочимиз Улан-Баторда Осиё чемпионлиги учун курашмоқда
Шу кунларда Мўғулистон пойтахти Улан-Батор шаҳрида таэквондо WТ бўйича катталар ўртасида йилнинг энг нуфузли мусобақаларидан бири Осиё чемпионати баҳслари ўтказилмоқда.
Жорий йил Японияда ўтадиган ёзги Осиё ўйинлари олдидан спортчилар учун муҳим синов баҳси саналган чемпионатда қитъанинг энг маҳоратли таэквондочилари қаторида Ўзбекистон терма жамоасининг 23 нафар аъзоси ҳам иштирок этмоқда.

Бугун, 21 май куни терма жамоамиз аъзолари Жаҳонгир Худойбердиев (-54), Дилмурод Маъруфжонов (-54), Марат Мавлонов (+87), Худойназар Шодмонов (+87), Мадина Шониёзова (-46), Светлана Осипова (+73) ва Ирода Миртожиева (+73 кг) беллашувларда совринли ўринларга даъвогарлик қилади.
Кеча Осиё чемпионатининг пумсе йўналишидаги яккалик беллашувларда маҳоратли таэквондочиларимиз Зафар Сатторов, Исомиддин Ёқубов, Мавлонжон Рустамов, Ноила Зиядуллаева ҳамда Ирода Умирзоқова иштирок этди.
Чемпионат баҳслари 22 майга қадар давом этади.
Т.Рўзиев,
ЎзА