Яқинда Сирдарё иссиқлик электр станцияси ва Жиззах вилоятида янги қурилаётган рақамли “Зафаробод” подстанциясини боғловчи 220 кВ кучланишли электр узатиш тармоғини қуриш бўйича шартнома имзоланди.

Бу ҳақида Энергетика вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Президентимизнинг 2021 йил 30 декабрдаги қарорига асосан Энергетика вазирлиги тизимидаги “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ томонидан Осиё тараққиёт банки иштирокида “2х144 км узунликдаги “Сирдарё” ИЭСдан “Зафаробод” подстанциясигача 220 кВли электр узатиш тармоғини қуриш” инвестиция лойиҳаси амалга оширилмоқда.

Мазкур инвестиция лойиҳасини тайёр ҳолда топшириш шарти асосида бош пудратчини аниқлаш мақсадида ўтказилган ҳалқаро тендер савдолари натижаларига кўра, ғолиб деб топилган компания “Sinohydro Corporation Limited” (Хитой ХР) ҳамда “Ўзбекистон миллий электр тармоқлари” АЖ ўртасида шартнома имзоланди.

Шартномага мувофиқ, мазкур электр узатиш тармоғи 2023 йилда қуриб битказилиб, фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, Жиззах вилоятида Ўзбекистонда биринчи юқори кучланишли рақамли подстанция қурилмоқда. Ушбу подстанция 2023 йилда фойдаланишга топширилади.

ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
220 кВ кучланишли электр узатиш тармоғини қуриш бўйича шартнома имзоланди