Жорий йилнинг 5 августида “Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонуни қабул қилинди.

Кадастр агентлигида ўтказилган матбуот анжуманида қонунда белгиланган вазифалар ижроси доирасида олиб борилаётган ишлар тўғрисида маълумот берилди. 

Қонун билан қуйидаги бино-иншоотлар ва ер участкаларига бўлган ҳуқуқлар эътироф этилади. Жумладан, 2018 йил 1 май кунигача фуқаролар якка тартибдаги уй-жой қурган ҳолда ўзбошимчалик билан эгаллаган ер участкаси ҳамда унда қурилган бино ва иншоотларга мулк ҳуқуқи берилади. Шунингдек, 2018 йил 1 май кунигача фуқаролар ва ташкилотлар томонидан ҳужжатда кўрсатилган майдондан ортиқча эгаллаган ер участкаси ҳамда унда қурилган бино ва иншоотларга мулк ҳуқуқи берилиши кўзда тутилган. “Бир марталик акция” доирасида ҳуқуқларни эътироф этиш охирига етмаган ер участкаси ҳамда унда қурилган бино ва иншоотларга, 2021 йил 8 июнгача туман (шаҳар) ҳокимлари қарори билан ажратилган, лекин вилоят ҳокими ёки халқ депутатлари Кенгаши томонидан тасдиқланмаган ер участкаларига мулк ҳуқуқи берилиши белгиланган. 

Боғдорчилик ва узумчилик ширкатлари ҳудудидаги турар жойлар ҳамда улар эгаллаган ер участкасига, Кичик саноат зоналари ҳудудига 2020 йил 9 мартгача жойлаштирилган тадбиркорларнинг ер участкасига, Давлат ордери билан хусусийлаштирилган бинолар ва уйлар эгаллаган ер участкасига, ҳоким қарори билан мулк ҳуқуқи эътироф этилган бинолар ва уйлар эгаллаган ер участкасига мулк ҳуқуқи берилиши кўзда тутилган. Қонун 2024 йил 8 ноябрь кунидан кучга киради. 

[gallery-20192]

Бу бўйича қаерга мурожаат қилиш керак? 

–Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш учун ҳеч қаерга мурожаат қилиш шарт эмас, – дейди Кадастр агентлиги директори ўринбосари Мирсаид Мирмақсудов. – Қонунга мувофиқ ваколатли ташкилотлардан тузилган ишчи гуруҳлар томонидан тасдиқланган режа-график асосида ҳар бир ҳудудда хатлов ишлари амалга оширилиши белгиланган. Вилоят ҳокимларининг таклифига асосан 2025 йилга мўлжалланган режа-график Кадастр агентлиги директори томонидан тасдиқланди. Мазкур жадвал Кадастр агентлигининг kadastr.uz сайтига жойлаштирилди. Аҳолига қулайлик яратиш мақсадида сайтга кириш билан дастлабки ойнада жадвал билан танишиш таклиф этилади. Унга босиш орқали сайтнинг керакли бўлимига ўтилади. 

Матбуот анжуманида Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш ахборот тизими — “EʼTIROF” ААТ дастури ҳақида маълумот берилди. 

– Кадастр агентлигининг “Геоинфоcом” ДМ томонидан Ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер участкаларига ҳамда уларда қурилган бинолар ва иншоотларга бўлган ҳуқуқларни эътироф этиш ахборот тизими — “EʼTIROF” AAT дастури ишлаб чиқилди, – дейди Кадастр ва кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишни мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи Жаҳонгир Йўлдошев. – Қонуннинг 14-моддасига асосан ваколатли ташкилотлар тегишли маълумотлар ва ҳужжатларни ўзларининг ахборот тизимларидан “EʼTIROF” AATга интеграция қилган ҳолда электрон равишда тақдим этиши йўлга қўйилди. “EʼTIROF” AATга “Электрон ҳукумат” тизими идоралараро интеграциялашув платформаси (ИИП) орқали интеграция қилинган. 

Хусусан, Давлат активларини бошқариш агентлиги – якка тартибдаги уй-жойлар хусусийлаштирилгани ёки хусусийлаштирилмагани тўғрисидаги сервиси, Солиқ қўмитаси – мол-мулк солиғи бўйича қарздорлик мавжуд ёки мавжуд эмаслигини текшириш сервиси, Адлия вазирлиги – “E-qaror” ягона электрон тизими, “Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази” давлат муассасаси – Ягона идентификация тизими, Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги – “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри” ахборот тизими ҳамда Тиббий-меҳнат эксперт комиссиялари тўғрисидаги маълумотлар интеграция қилинган. 

Шу билан бирга, “Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази” давлат муассасаси – Ягона биллинг тизими, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги – Ягона миллий меҳнат тизими, “Рақамли ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази” давлат муассасаси СМС-хабарнома хизматларини кўрсатиш сервиси интеграция қилинган. 

Қолаверса, Кадастр агентлигининг ички тизимлари – Кўчмас мулкни ҳисобга олиш ва кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш мақсадларида фойдаланиладиган интеграцион ахборот тизими (УЗКАД) ҳамда Ерга оид ҳуқуқбузарликларни аниқлаш, ҳужжатлар тўпламини шакллантириш ва уларни кўриб чиқиш мониторинги юритилади. 

“EʼTIROF” AAT барча учун очиқ платформа. У тўлиқ хавфсизлик қоидаларига жавоб беради. Мазкур ахборот тизимини Киберхавфсизлик марказидан рўйхатдан ўтказиш ишлари амалга оширилмоқда. 

Шаҳноза Маматуропова, Ойбек Пардаев (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
2025 йилда кадастр ходимлари қайси маҳаллаларни хатловдан ўтказиши маълум 