Электрон ҳукуматни ривожлантириш, соҳа ва тармоқларга замонавий технологияларни жорий қилган ҳолда рақамлаштириш жараёнларини кенгайтириш бугунги куннинг муҳим талабларидан. Бу борадаги саъй-ҳаракатлар аҳолига қулай шароит яратиш баробарида коррупциявий омилларни бартараф этишга ҳам замин бўлади. Шу боис мамлакатимизда рақамли ҳукумат тизимини ривожлантиришга устувор аҳамият қаратилмоқда.

Президентимизнинг 2023 йил 11 сентябрдаги “Ўзбекистон — 2030” стратегияси тўғрисида”ги фармонида мамлакатимизни минтақавий “IT-HUB”га айлантириш, “Электрон ҳукумат тадқиқоти” ҳисоботида 2030 йилга қадар Электрон ҳукуматни ривожлантириш индекси бўйича давлатлар рўйхатида биринчи 30 таликка киритиш бўйича устувор вазифалар белгилаб берилган. Бугунги кунда мазкур вазифалар ижроси доирасида “Рақамли ҳукумат лойиҳа офиси” фаолияти йўлга қўйилиб, рақамли ҳукумат тизимини ривожлантириш юзасидан амалдаги ҳолат бўйича таҳлиллар, мавжуд муаммолар ва уларни бартараф этиш бўйича зарур чоралар кўрилмоқда.  

Натижада 2024 йилда эълон қилинган рейтинг натижаларига кўра, Ўзбекистон 193 та давлат орасида 63-ўринни эгаллаб, ўтган ҳисобот даврига нисбатан 6 поғонага, охирги 2 та рейтинг натижаларига кўра эса умумий 24 поғонага кўтарилган. Энг муҳими, Ўзбекистон илк маротаба Электрон ҳукуматни ривожлантириш индексининг баланд гуруҳи (High EGDI)дан Электрон ҳукуматни ривожлантириш индексининг жуда баланд гуруҳига (Very High EGDI) қўшилган.

“Рақамли ҳукумат” дастури доирасида 300 та устувор лойиҳани ишга тушириш белгиланган бўлиб, ушбу вазифа доирасида давлат раҳбарининг тегишли қарори билан 300 та устувор лойиҳанинг рўйхати тасдиқланган. Бугунги кун ҳолатига 2023-2024 йилларда давлат бошқаруви ва иқтисодиётнинг реал сектори тармоқлари ҳамда ҳудудларни рақамлаштириш бўйича жами 258 та лойиҳа бажарилган бўлса, 42 таси эса бажарилмоқда.

Соғлиқни сақлаш соҳасини рақамлаштириш, беморларнинг ягона маълумотлар базасини яратиш мақсадида бирламчи тиббий-санитария муассасалари ҳамда даволаш-профилактика муассасалари фаолиятини автоматлаштиришга қаратилган “DMED” ахборот тизими ишлаб чиқилди. Мазкур ахборот тизими республикадаги 470 та тиббиёт муассасасида ишга туширилган ва маълумотлар базасида 32 миллион беморнинг бирламчи тиббий-санитария муассасаларидаги маълумотлари электрон шакллантирилган.

“Рақамли Ўзбекистон — 2030” стратегиясини амалга ошириш учун ҳар икки йилда рақамли трансформация дастурлари қабул қилинмоқда. Мазкур ҳужжатларда “Электрон ҳукумат” тизимининг янги босқичи — “Рақамли ҳукумат” тизимига ўтилиб, барча ҳужжатлар ва муносабатларнинг рақамли шаклда бўлишини таъминлаш, фуқароларнинг давлат хизматларидан фойдаланиши учун мурожаат қилишида ариза ёзиш, турли шаклларни тўлдириш каби ортиқча формал тартибларни бекор қилиш, давлат идоралари зарур ҳужжатларни электрон базадан ўзи оладиган тизим яратиш, давлат хизматларини “3 қадам”, “фойдаланувчи учун мослаштирилган”, “барчаси бир мобил иловада” тамойиллари асосида рақамлаштириш ва бошқа қатор вазифалар ўрин олган.  

Шу йил бошидан буён Ягона интерактив давлат хизматлари порталида 51 та янги электрон хизматлар жорий этилиб, уларнинг умумий сони 751 тага етган. Фойдаланувчилар сони 11 миллиондан ошган. Қолаверса, ягона порталнинг мобил иловасида 100 дан ортиқ янги электрон хизматлар жорий қилинган ҳолда уларнинг умумий сони 565 тага етказилган. 2025 йил якунига қадар Ягона портал орқали жами хизматлар сонини 800 тага етказиш, 20 та оммабоп электрон хизматларни ишга тушириш ҳамда 10 турдаги давлат хизматларни композит кўринишда кўрсатиш режалаштирилган.

Булар ҳақида куни кеча парламент қуйи палатасининг мажлисида айтиб ўтилди. Унда рақамли технологиялар вазири Ш.Шерматовга юборилган “БМТнинг “Электрон ҳукуматни ривожлантириш индекси”да Ўзбекистон Республикасининг рейтингини яхшилаш бўйича кўрилаётган чоралар тўғрисида”ги Қонунчилик палатасининг парламент сўровига келган жавоб кўриб чиқилди. Муҳокамаларда парламент сўровига жавобда атрофлича маълумотлар тақдим этилгани қайд этилиб, Рақамли технологиялар вазирининг жавоби маълумот учун қабул қилинди.

Муҳтарама Комилова,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
2025 йил якунигача Ягона портал хизматлари сони 800 тага етказилади