Жорий йил 21 декабрь куни давлатимиз раҳбари томонидан “Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг фаолиятини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармон қабул қилинди.

Мазкур фармонга кўра, Оила ва хотин-қизлар қўмитасининг бўйсунуви Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигидан Вазирлар Маҳкамасига ўтказилди. Қўмита фаолиятини самарали ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамасида бош вазир ўринбосари — Оила ва хотин-қизлар қўмитаси раиси лавозими жорий этилди.  

Бугунги кунда хотин-қизларнинг раҳбар лавозимлардаги улуши 35 фоизга етди. 2022-2023 йилларда 398 минг нафар хотин-қизнинг бандлиги таъминланди, 100 минг нафари имтиёзли асосда олийгоҳларга қабул қилинди, 170 минг нафарига таҳсил олаётган олийгоҳларининг шартнома тўловлари учун имтиёзли таълим кредитлари ажратилди, 14 минг нафари магистратурада бепул ўқитилмоқда, 198 минг нафари касбга ўқитилди. Аёллар тадбиркорлиги дастурлари доирасида жорий йилнинг ўтган даврида 225 мингдан зиёд лойиҳаларга 4,4 триллион сўмга яқин кредит, 40 мингга яқин хотин-қизларга жами 179,1 миллиард сўм субсидия ажратилди.  

Оила ва хотин-қизлар қўмитаси ахборот хизмати раҳбари Саодат Боймирзаева томонидан тақдим этилган маълумотларга кўра, 2024 йил 1 февралдан касаначилик ва ҳунармандчилик йўналишида янги иш бошлаётган хотин-қизлар учун тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш, ривожлантириш, такомиллаштириш ҳамда уларга услубий ёрдам бериш мақсадида таълим ташкилотларида тажрибали касаначи ва ҳунармандларни жалб этган ҳолда, касб-ҳунарга ўқитиш курслари ташкил этилади. Мазкур курслар билан боғлиқ харажатлар Оила ва хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси маблағлари ҳисобидан, тасдиқланган харажатлар сметаси доирасида молиялаштирилади.  

Бунда таълим ташкилотларида касб-ҳунарга ўқитилган ҳар бир битирувчи хотин-қиз учун сарфланган ўқитиш харажатларининг 70 фоизи, бироқ БҲМ нинг 5 баробаридан ошмаган қисми давлат томонидан қоплаб берилади.  

2024 йил 1 мартгача “Энг яхши касбга тайёрлаш дастури” бўйича нодавлат таълим ташкилотлари ўртасида ўтказиладиган очиқ танловларда иштирокчиларни баҳолаш имконини берувчи электрон дастурий таъминот ишлаб чиқилади ҳамда 2025 йилдан ҳар йили ушбу танлов ўтказилади.  

Ишсиз хотин-қизлар замонавий миллий либосларни ишлаб чиқариш ва реализация қилиш мақсадида тадбиркорлик субъекти сифатида давлат рўйхатидан ўтгандан сўнг, бино ва иншоотнинг дастлабки 3 ойлик ижара тўлови 2024 йил 1 январдан БҲМ нинг 10 бараваригача миқдорда Аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш жамғармаси томонидан қоплаб берилади.  

Шунингдек, 2024 йил 1 январдан хотин-қизларнинг ҳақ тўланадиган жамоат ишлари асосида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларида иш юритувчи бўлиб ишлашига 11 ойлик муддатга рухсат этилади.    

Ташкилот (иш берувчи) томонидан иш ўринлари захирага қўйиладиган ижтимоий ҳимояга муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахслар тоифаларига оилавий (маиший) зўравонлик натижасида жабрланганлар ҳам киритилади. Фуқаролик ишлари бўйича туманлараро судларда оилавий низоларни кўришга ихтисослашган судьялар корпуси шакллантирилади.  

2024 йилнинг 1 февралидан тажриба тариқасида фуқаролик ишлари бўйича Самарқанд ва Наманган шаҳарлари  туманлараро судларининг 2 нафардан судьясини оилавий низоларни кўриш бўйича ихтисослаштирган ҳолда, ушбу судларда “Оила судьялари” ташкил этилади.  

Муҳайё Тошқораева,  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
2024 йилда Ўзбекистон хотин-қизлари учун қандай имконият ва имтиёзлар тақдим этилади?