Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси “Коллеж ва техникумларда касб (мутахассислик) эгаллаш истагида бўлган хотин-қизларни янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида” қарор қабул қилди.

Унга кўра, 2023/2024 ўқув йилидан бошлаб коллеж ва техникумларга қурилиш, транспорт, коммунал, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш соҳаларидаги касб (мутахассислик) эгаллаш истагида бўлган хотин-қизлар давлат гранти асосида таълим оладилар ҳамда уларнинг харажатлари тўлиқ давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланади. 

Қарор билан коллеж ва техникумларда қурилиш, транспорт, коммунал, қишлоқ хўжалиги ва хизмат кўрсатиш соҳаларидаги касб (мутахассислик) бўйича таълим олаётган хотин-қизларнинг тўлиқ давлат гранти асосида таълим олиш тартиби тўғрисидаги низом ҳам тасдиқланди.

Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигига тизимида коллеж ва техникумлар бўлган вазирликлар ва идоралар билан биргаликда умумий ўрта таълим ташкилотларининг 10 ва 11-синф битирувчилари ўртасида касбга (мутахассисликка) йўналтириш ишларини доимий равишда ташкил этиб бориш вазифаси юклатилган.

ЎзА 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хотин-қизларга яна бир имкон