Сўнгги йилларда тиббиёт соҳасида маошларнинг камлиги боис тиббий ходимлар хусусий клиникаларда ишлашни афзал билмоқда.

Сўнгги йилларда тиббиёт соҳасида маошларнинг камлиги боис тиббий ходимлар хусусий клиникаларда ишлашни афзал билмоқда. Бу мамлакатимизда хусусий клиникаларни ривожланиб бораётганидан ҳам дарак беради.

“Сўнгги йиллар ичида 168 нафар тиббиётнинг етук мутахассислари давлат касалхоналаридан бўшаб, хусусий клиникаларга ўтиб кетган. Сабаби, ойлик маошлар хусусий клиникаларда бир неча баробар юқори. Айни дамдаСнимок.JPG Соғлиқни сақлаш вазирлигида 60 мингдан зиёд шифокор ишлайди. Бир йил ичида уларнинг ойлик маоши 40 фоизга кўтарилди. Менимча, яна уларнинг ойлик маошини кўтаришга ҳожат йўқ”, дейди Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Абдуҳаким Хожибоев.

Бу ҳақда Марказий сайлов комиссиясининг халқаро матбуот марказида Халқаро пресс-клубнинг тиббий муаммоларни ҳал этишда сиёсий партияларнинг фаоллигига бағишланган анжуманида айтиб ўтилди.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
168 нафар шифокор давлат касалхоналаридан хусусий клиникаларга ишга ўтиб кетган